ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Ёки: 100-150 грамм зайтун ёғи ичилади. Ёки


Download 1.1 Mb.
bet183/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Ёки:
100-150 грамм зайтун ёғи ичилади.
Ёки:

  • Бир бош саримсоқ, 10 та тоза ёки тузланган яшил зайтун ва битта сабзи ярим литр сувда пиширилади. Сал совугач, эзиб, сузиб ичилади.

Ёки:

  • Тўлғоқ бошлангач эрмана (шувоқўти) ва сано тенгма-тенг аралаш-тириб, тугилади. Аралашма ярим чой қошиқдан 2 соат оралатиб, 2-3 марта сув билан ичилади.

  • 5 грамм тоза исириқ уруғи тугилиб, ютилади ва устидан дам еган можжевелник чойи ичилади.

Тўлғоқ бошланиб, сув келгач, қиннинг бўшашиши, туғишнинг осон кечиши ва йиртилиш содир бўлмаслиги учун қин оғзига зайтун ёғи сурилади. Бир оздан сўнг, бачадон зўриқишларини кучайтириш мақсадида, тоза сиқилиб сузилган аччиқ қовун суви киндик ва қорин остиларига сурилиши ҳам мумкин.

Табиий туғиш


Туғишларнинг таxминан 95%да чақалоқ боши билан, 5%да кети билан чиқади. Ҳомиладорликнинг оxирига қараб, бачадонда даврий равишда, енгил қисқаришлар рўй беради. Юқоридан пастга қараб тўлқинланишлар шаклида бўладиган бу қисқаришлар кўпайиб, бачадон оғзининг очилишига ва чақалоқнинг туғиш каналига (қувурига) илгарилaшига сабаб бўлади.
Қисқаришлар туғишнинг бошида 20-30 дақиқада бир марта рўй бериб, борган сари кўпайиб боради ва бачадон оғзи кенгаяди. Чақалоқнинг ичидаги сув халтаси туғишнинг ҳар қандай босқичида ўзидан-ўзи йиртилиши мумкин. Очилган халтадаги суюқлик қисман чиқади ва бунинг натижасида чақалоқнинг боши автоматик тарзда чиқиш каналига жойлашади.
Бачадон қисқаришлари янада тез-тез рўй бериб, оxирида 2-3 дақиқада бир марта юз бера бошлайди. Туғишнинг сўнгги босқичида бачадон оғзи 10 сантиметргача кенгаяди.
Кетма-кет келган кучли қисқариб-кенгайишлар билан бачадонда қон камаяди, қоннинг камайиши билан кислород етишмовчилиги кучаяди. Бу ҳолат чақалоқни тирик қолиш учун туғиш йўлига (каналига) чиқиш учун фаол ҳаракатланишга мажбур қилади.
Бугунги кунда туғиш гинекологик алфозда (позицияда) ётқизилиб амалга оширилади. Бу позицияда кучаниш билан бачадон деворларига, қин ва вагина орасидаги мускулларга босим қилинади. Шу тарзда туғиш йўли тораяди ва кучанишларнинг қуввати ортади, болага бораётган кислород озаяди. Натижада бачадон ёки пелвиснинг йиртилиш хавфи пайдо бўлади, туғиш жараёни узаяди, хотиннинг кучи кетади ва бола қийин ахволда қолади.
Епидурал анестези, ва сунъий тўлғоқ каби тадбирлар уйғуланса, вазият янада мураккаблашади. Бу ҳолатда аёлга эпизотомия (чиқиш каналини кенгайтириш учун очилган кесик), форсепс(шипци) ва ёки “цезар амалиёти” усулларини қўллаш керак бўлади.
Аммо табиий туғиш алфозида (позицияда) - оёқ устида ёки туғиш табуреткасида туғмоқ бачадонга бўлган босимни енгиллаштиради, болага кислород кўпрок келади, туғиш жараёни қисқароқ бўлади. Ва хотиннинг туғишда харжлаган энергияси камроқ бўлади. Нормал туғиш чақалоқнинг психологияси ва характери шаклланишида позитив рол ўйнайди.
Туғиш қандай тарзда ва қаерда амалга ошгани ҳам жуда муҳимдир. Жаннат каби бир ажойиб жойдан - буюк кураш билан, ғолиб сифатида - дунёга келган чақалоқ бир-биридан фарқли икки ҳолатга тушиши мумкин: онаси, отаси ва ака-ука ҳамда опа-сингилларининг севгиси, шафқатли она қўлларининг тегинишлари, илиқ, юмшоқ кўкраклари, лаззатли ва ҳушбўй она сути, онанинг ёқимли овози билан чиройли сўзлари, сокинлик ва ишонч... Ёки чарчаган ҳамшираларнинг лоқайдлиги, қаттиқ қўллари билан чақалоқнинг думбасига шапалоқ тортиши, совуқ ва антисептик дорининг ёмон ҳиди, резина сўргич (соска) билан оғзига берилган шакарли сув, эмлаш суюқлигининг оғриқ берувчи игнаси, совуқ ва қаттиқ тўшак, дунёдан қўрқиш, чақалоқлар хонасида ҳис этилган умидсизлик, бахтсизлик ва туганмас ёлғизлик!...
Туганмас, чунки чақалоқ замонсизликдан ва сўнгсизликдан, яъни руҳлар оламидан келади, замонга, яъни вақтга кўникмаган бўлади.
Чақалоқ туғилган муҳитдаги ёруғлик ҳам жуда муҳим. Қоронғу бачадондан чиққан чақалоқ ёрқинликдан, порлоқ нурлардан жуда безовталанади. Туғиш амалга ошириладиган хона ярим ёруғ-ярим қоронғу бўлиши керак.
Чақалоқ бачадондан чиққанидан кейин бироз вақт киндик боғи билан бирга (яъни киндик боғи кесилмасдан) ҳоли қолдирилиши керак. Яъни туғилган чақалоқ аввало онанинг кўкрагига ётқизилади, кейин эса киндик боғи икки тарафдан - ҳам она тарафдан, ҳам чақалоқ тарафдан боғланади вa бу икки боғ ораси кесилади. Чақалоқ тарафидан киндик боғи тахминан 10-15 сантиметр қолдириб кесилади. Мана шундай қилинса киндик боғи табиий равишда ёпилади ва таxминан 5 кун ичида ўз-ўзидан тушади.
Чақалоқ бачадондан чиққанидан 20-30 дақиқа ўтгач, бачадоннинг қўшимча қисқаришлари билан чақалоқнинг йўлдоши ташқарига чиқади. Бу қисқаришлар йўлдошнинг бачадон деворларидан ажралиши туфайли очилган қон томирларининг қайтадан ёпилишига ёрдамлашади.
Бугунги кунда касалхоналарда қўлланилаётган туғиш позицияси (гинекологик позиция) баъзи аёлларда жирканч туйғу уйғотгани учун туғиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. (Суннaтга кўра, таносил органларини ҳеч кимга кўрсатмаслик лозим. Ойша р.а. хабар берганига кўра, Ойша р.а. ва Пайғамбаримиз с.а.с. бир-бирининг таносил органларини ҳеч кўрмадилар).
Табиий туғиш позициясида – бир жойга таяниб, мустаҳкам бир нарсани ушлаб, эгилиброқ туриш ёки туғиш курсисига ўтириш – чиндан ҳам мукаммал бир туғиш позициясидир-ки, аёл ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмайди.
Одам ва Ҳоввa а.с.дан бошлаб, миллиардларча инсон (ва сонсиз эмизувчи ҳайвонлар) туғилиш йўли билан дунёга келганига кўра, туғиш ҳам овқатланиш ва ёки бошқа бир эҳтиёжни кетказиш каби, табиий ва оддий жараёндир.
Фақат юқорида кўрганимиздек, озиқланиш тарзи бузилгандан кейин туғиш жараёни ҳам бузилади. Аёллар туғиш йўли торлиги ёки чақалоқ бошининг катталигини ўйлаб, нормал туғишдан қўрқмасликлари керак. Туғиш йўли ҳомилардорлик даврида туғишга тайёрланиб боради ва аста-секин очилади.
Чақалоқнинг бош суяклари ҳали қотмаганлиги, бир-бирига ёпишмаганлиги туфайли сиқилганда бир-бирининг устига ўтиб, туғиш каналидан осон кечиши мумкин. Чақалоқнинг ҳўл мияси бундай сиқилишлардан ҳеч таъсирланмайди. Чақалоқнинг боши катта бўлса ҳам нормал туғиш чақалоққа ҳеч қандай зарар келтирмайди.
Бачадоннинг очилиши илк туғишда 14-24 соатда, баъзи ҳолларда 36 соатда амaлга ошади. Кейинги туғишларда бу муддат қисқаради.
Қишлоқда истиқомат қилувчи меҳнаткаш, ҳаракатчанг аёллар - кимёвий моддалар ва кир ювиш воситаларидан фойдаланмаган, ерда ўтириб, табиий таомларни еган, кимёвий гигиена воситаларидан фойдаланмаган аёллар оғриқсиз ва жуда осон туғадилар. Бироқ синтетик гормoн, антибиотик, кир ювиш воситаларидан фойдаланадиган, қўшимчали таомлар ва ичимликларни истеъмол қиладиган, ҳомиладорликка тайёргарлик кўрмаган аёллар туғишнинг ҳар бир босқичида турли муаммоларга дучор бўлиб, “Цезар амалиёти” (чақалоқни қоринни кесиб олиш)га маҳкум бўлишлари мумкин.
Масалан, Туркияда “prenses doğum” (шоҳона туғиш) деб номланган, эпидурал анестезия билан туғиш кенг тарқалмоқда. Бундай туғиш АҚШда ва Европанинг ҳеч бир мамлакатида, жиддий сабаб бўлмагунча, қилинмайди. Чунки бундай туғишда бачадоннинг қисқаришлари анестезиянинг таъсирида ожизлашади ва сунъий тўлғоқ беришга мажбур бўлиш мумкин. (“Конвулсиялар”, “Диққат етишмовчилиги синдроми” ва “Отизм” бўлимларига қаранг.)
Замонавий аёллар ўзларининг ҳомиладорлик ва туғишга тайёргарлик даврларини ушбу китобда кўрсатилган тарзда ўтказсалар, ҳудди қишлоқ аёллари каби оғриқсиз ва осон туғишлари мумкин.
София Й., 40 ёшда, уй бекаси ҳикоя қилади:
Ойдин Солиҳнинг давосини олганимдан кейин икки марта цезар амалиёти билан туғишдан сўнгра учинчи ва тўртинчи туғишимни уйда амалга оширишга қарор қилдим. Учинчи туғишим осон кечди.
Икки йил олдин тўртинчи туғишимда кечқурун сувим келди, қорнимнинг атрофида енгил бир оғрик бошланди. Доя чақирдим ва оғриқлар кучая бошлагач ваннага илиқ, тузли сув тўлдириб кирдим.
Бир муддат ўтгач, тўлғоқлар кучайди. Бачадонимнинг оғзи очилган бўлса ҳам, чақалоқ келмаётганди, xудди суякларимга ёпишиб қолгандек эди. Оғриқлара чидай олмаганимдан кейин ваннадан чиқдим, уйнинг ичида юрa бошладим. “Иншиқоқ” сурасини ўқиганимда, чақалоқ айлана бошлаганини сездим.
Доя чақалоқ елка билан келганини ва бўйнига киндиги ўралиб қолганини айтди. Сабр ва дуо билан чақалоқнинг айланишини кутдим.
Сув келганидан таxминан 6 соат ўтгач, чақалоқ айланди ва бироз қийинчиликлaр билан туғилди. Доя чақалоқни икки марта ўраб олган киндикни очди. Агар касалхонага борганимда, албатта, мени “Цезар амалиёти”га ётқизишарди”.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling