ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Розмарин Rosmarinus officialis (Қуштили)
Арпа Hurdeum vulgareҚайнатилган арпа суви сийдик пуфаги, буйрак ва сафро косаси оғриқларига, жигар, талоқ ва кўкрак касалликларига, бурун оқиши, ҳуснбузарларга, рахит, эгзема, садаф ва қичималарга фойда беради. Иссиқни туширади, балғамни кўчиради, ич кетишининг олдини олади. Уруғли (пўстлоқли) арпа 3-4 соат сувга куттирилади, кейин шу сувда 1,5-2 соат қайнатилади ва сузилади. Арпа суви асал билан аралаштирилади ва она сутидан махрум қолган болага, қувватсиз қарияларга, жарроҳликдан чиққанларга берилади. Юқорида саналган касалликларга ва хусусан юрак касалликларига жуда фойдали. Арпа сомони ярим соат паст оловда қайнатилиб, ичилади ва чўмилаётганда ваннадаги сувга қўшилса, буйрак ва қовуқ тошларини туширади. Арпа ўрнига шу шаклда сули ҳам қўлланиши мумкин. Арпани майдаланиб, илиқ сув билан аралаштирилади, 2-3 дақиқа қайнатилиб, занжабил, мускат ёки долчин билан асал қўшилади. Нонушта ёки кечки овқат пайти ейиш мумкин. Расули акрам (с.а.в.) эланмаган арпа унидан тайёрланган нонни ер ва буни барча пайғамбарларнинг нони бўлганини айтар эдилар. Демак арпада катта ҳикмат бор. Розмарин Rosmarinus officialis (Қуштили)Оғиз, томоқ, ошқозон, ичак, жигар ва сафро косаси инфекцияларига ва ҳатто H.Pylori инфекциясига, эгзема, юқори холестерин, ревматизм ва саратонга қарши кучли доридир. Қонашларни тўхтатади, ошқозон ва ичаклардаги газларни чиқариб юборади, ҳазмсизлик ва ошқозон ачишларини кетказади, соч тўкилишини тўхтатади. Хотира пастлиги, эпилепсия (тутқаноқ), юракнинг тез уриши ва ҳолсизликка, бош оғриқлари, ишиас оғриқларига, юқори ва паст қон босимига қарши самарали восита. Бир чой қошиқ розмарин 150 гр қайноқ сув билан 15 дақиқа дамланганидан сўнг сузилади ва ичилади. Бу тарзда дамланган розмарин кунига 1-3 марта ичилади.. 500 гр табиий олма ёки узум сиркаси 3 ош қошиқ майдаланган янги розмарин барглари билан ёки 2 ош қошиқ майдаланган қуруқ розмарин билан аралаштирилади ва шиша идишга солиниб, оғзи ёпилади. Ора-сира чайқалиб, 10 кун сақланади. 10 кундан кейин барглари олиниб, сузилади. Кунига бир марта 30 гр розмарин сирка 30 гр сув билан аралаштириб ичилади. Томир тиқилишларига, юқори холестерин, эгзема, ҳайзнинг узоқ давом этишига фойда беради. Эгземали жойларга қайнатилиб, сув қўшилмасдан сурилади. Янги розмарин таомларнинг устига сепилиб ёки таомдан сўнг чайналиб истеъмол қилиниши мумкин. Ҳазмни қулайлаштиради, жиғилдон қайнашини кетказади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling