ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Холестеринни камайтириш ва холестеринли қaтламларни эритиш учун


Download 1.1 Mb.
bet30/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Холестеринни камайтириш ва холестеринли қaтламларни эритиш учун:
Бир ош қошиқ туйилган седана + бир қошиқ туйилган оддий бўйимодарон + 1 қошиқ асал аралаштирилади, иккига бўлиниб, ҳар куни эрталаб ва тушликда оч қоринга ейилади. Очиққанда кўк чой, мева суви ёки сабзи суви ичилади, тушликкача ҳеч нарса ейилмайди. Бу 1 ҳафта давом эттирилади.
Бепуштликка қарши:
Бир пиёла седана + ½ пиёла қоразира + ½ пиёла қорa турп уруғи майдаланади, 2 пиёла асал билан аралаштирилиб, эрталаб ва кечқурун бир ош қошиқ ейилади. Тугагунича давом эттирилади.
Простатит касалликларига қарши:
6 ҳафта давомида ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ туйилган седана + 1/3 чой қошиқ туйилган мўррисафий асал шарбати билан ичилади. Бел, қориннинг пастки қисми ва эркак бези тагига седана ёғи сурилади. 3 ҳафта давом этгандан сўнг ўрнига аччиқ қовун суви айни шаклда сурилади.
Диабетга:
Бир пиёла туйилган седана + ярим пиёла туйилган қоратундак уруғи + бир пиёла туйилган анор уруғи + бир пиёла қуритилган ва туйилган оқ карам томири + бир ош қошиқ туйилган мўррисафий аралаштирилади ва қоришма тугагунича кунига 3 марта бир дэсeрт қошиқдан оч қоринга ичилади. Мўррисафий ўрнига занжабил қўлланилиши мумкин.
Талоқ касалликларига:
Ҳар кеч седана майдаланади ва эски зайтун ёғи билан ёки зайтунёғининг қолдиғи билан аралаштирилиб, чап қовурға остига сурилиб усти ёпилади. Эрталабгача туради.
Шу пайтда 1 чой қошиқ шамбала, 1 пиёла иссиқ сув билан аралаштирилиб, асал билан ширинлаштирилади. Ичига 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва ичилади. Икки ҳафта давом эттирилади.
Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун:
3 ош қошиқ майдаланган седана + 4 ош қошиқ табиий асал + 3 бош эзилган саримсоқ қўшилади. Учга бўлиниб, кунда 3 марта 50-100 гр лимон суви билан бирга ичилади. 7 кунгача ҳар кун айни жараён такрорланади. Седана асал билан аралаштирилиб ичилса, буйрак ва қовуқдаги тошларни эритади, лўққиллаб оғришни кетказади, балғамни чиқаради, нафас қисишига фойда беради.
Сафро косаси (ўт пуфаги) тўқималарини тузатиш учун:
Бир ош қошиқ майдаланган седана + бир чой қошиқ майдаланган мўррисафий + 200 гр асал яхшилаб аралаштирилади, тамом бўлгунча эрталаб, тушликда ва кечқурун бир неча чой қошиқдан ютилади. Дафна дарахти
Дори тайёрлашда дарахтнинг барча аъзолари қўлланилиши мумкин.
Дафна барглари майдаланади, кепакли буғдой уни билан яримярим қилиб аралаштирилади ва сирка билан хамир қилинади. Бу хамир ҳароратли шишларга сурилади. Яллиғланишнинг олдини олади, ҳароратни туширади, оғриқни қолдиради.
20 гр дафна барги 1 литр сувда 3 дақиқа қайнатилади ва 30 дақиқа дамланади. Сузилганидан кейин 3 кун давомида ютумланиб ичилса, бўғимларни тозалайди. Бу дорининг хаммомда ишлатилиши самарадорликни янада оширади.
100 гр дафна барги 3 дақиқа қайнатилади ва 30 дақиқа дамланади. Совуққа яқин иссиқ сув билан аралаштирилиб, бу сув ичига ўтирилади. Бу сийдик йўлларининг қизишини кетказади, қовуқ ва бачадон касалликларига фойда беради.
Дафна дарахти пўсти ва меваси туйилади, ярим-ярим аралаштирилиб кунда бир марта 4-6 гр ичилса, буйрак тошларини парчалайди ва туширади. Бу амалиёт 3 кун кетма-кет қилинади, бир ҳафталик танаффуслар билан 3-5 марта такрорланиши мумкин. Аммо бу муолажани ҳомиладор аёллар қўлламасликлари керак, акс ҳолда, ҳомиласи тушиши мумкин.
Дафна меваси туйилади, асал билан ярим-ярим аралаштирилади ва эрталаб-кечқурун бир неча чой қошиқ ейилса, бош оғриғи сурункали бўлса ҳам, оғриқни кетказади.
Дафна ёғи шиш ва оғриган бўғимларга сурилса, оғриқни тўхтатади, қулоққа томизилса ёки бош терисига сурилса, қулоқ ва бош оғриғига фойда беради.
Майдаланган дафна баргини ҳидлаш, аксиртириб мияни тозалайди. Дафна ёғи тайёрлаш:
Янги дафна барги ва мевалари 3 тенг гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳ кастрюлга зич жойлаштирилади ва устини ёпар даражада зайтун (ёки кунжут) ёғи қуйилади. Буғланиши тугагунича паст оловда қайнатилади ва ёғи сузиб олинади. Кейин навбат билан иккинчи ва учинчи гуруҳдаги дафна барги ва мевалари ҳам худди шундай қилинади. Ёғ шиша идишларга солиниб, идишнинг оғзи ёпилади ва ёғ зарурият туғилганда олиниб, ишлатилинади.

Кавар (ковул) Kapparis spinoza


Ковул (кавар) гули ғунчасига каппари дейилади. Каппари қуритилган ҳолда, шўр ёки табиий сиркада сақланиб ишлатилади. Янгиси лимон суви (ёки сирка), туз ва зайтун ёғи билан ейилади. Қуритилган каппари яхшилаб туйилиб, сув билан ичилса, геморройга фойда беради.
Талоқ касалликларига ковулдан яхшироқ ўсимлик йўқ. Бу каби касалликларда ковул томирининг пўсти қайнатилиб ичилади ёки 1 чой қошиқ майдаланган ковул пўсти 3 ҳафта давомида эрталаб ва кечқурун сув билан ичилади.
Қуруқ томири ўрнига гулининг ғунчаларини (каппарини) ҳам қўллаш мумкин. Қуритилган томири туйилиб, жавдар уни билан аралаштирилади ва кечқурун талоққа сурилади ва устига ёғли қоғоз ёпилади ҳамда эрталабгача туради. Янги ковулнинг томири пўсти қуритилган ковулнинг пўстидан қувватли бўлади.

Грейфрут Citrus grandis


Лимоннинг барча фойдали хусусиятларига эга бўлган, иштиҳанинг йўқлиги ва уйқусизликка фойдали, ичакларни ишлатади, жигарни тозалайди, фалаж ва қувватсизликка фойдали, ахлоқни гўзаллаштиради. Лимон ўрнига ҳам қўлласа бўлади. Грейфрут олаётганда уруғли (данакли) бўлишига диққат қилиш керак. Уруғсиз (данаксиз) грейфрутлар гени ўзгартирилган бўлади.

Сабзи Daucus carota


А провитаминга энг бой манбаларидан биридир. Унда кўп миқдорда C, D, E, K, B1, B2 витаминлари мавжуд. Болалар учун она сутидан кейинги қийматли озуқа. Эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради ва бойитади.
Она ва боланинг тишларини қувватлантиради, кўз нурини оширади. Куй-ган жойлар, ташқи ва ички яраларни яхшилайди. Саратоннинг олдини ола-ди, тери ва кўз касалликларига, шунингдек катаракта, астма ва овоз пастли-гига фойда беради.
Сабзи уруғлари ошқозон ва ичак газларини кетказади, сийдикни хайдай-ди, буйрак ва қовуқ тошларини туширади, гидрофиз (қоринда сув тўпланиши) касаллигига фойда беради.
Сабзи суви исмалоқ, қичитқи ўти, семизўти, карам, пиёз, петрушка, селдир ёки олма суви билан бирга ичса, самарадорликни янада оширади.

Хурмо Phoenix dactylifera


Ҳадиси шарифда: “Ажва хурмоси жаннатдандир ва жинниликка қарши шифодир”, дейилган. Киши озуқа сифатида кўп вақт давомида хурмо ейиши мумкин. Хурмо, пўсти билан ювилмасдан ейилиши керак.
Хурмо пўсти устидаги микроблар соғлом киши ичакларидаги микроблар билан бир хил. Хурмони ювмасдан ейиш ичакларга керакли микробларни бериш бўлади. Кунига 1-5 дона хурмо мағзи билан ейилса, ичакларнинг ишламаслигига ва геморройга фойдали.
Ҳомиладор аёлларга хурмо тавсия қилинади, чунки xурмо бачадон мускулларини тозалаб, кучга тўлдирaди. Хурмо - ҳомила ривожланиши учун керак бўлган фолия кислотасининг манбаидир.
Нонушта ва кечки овқатлар ўрнига сув ёки кўк чой билан ейиш мумкин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хурмони қовун, тарвуз ёки қаймоқ билан ер эдилар. Ялтироқ хурмолар сақловчи кимёвий моддалар қўшилгани сабабли, катта хурмолар эса гормонли бўлгани сабабли зарарлидирлар ва танланмаслиги керак. Ажва хурмосининг энг кичиги танланса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Қичитқи ўти (газанда) Utrika dioika, Utrika urens


Қичитқи ўти темир моддаси манбаси ҳисобланади. Кучли қон тозаловчи ва ишлаб чиқарувчи, яллиғланишни ва шишларни кетказувчи, иммунитет тизимини қувватлантирувчи ва қондаги қанд моддасини туширувчи, аллергик реакцияларни бошқарувчи, яроқсизланган тўқималарни (мумкин қадар) янгидан қурувчи, барча камчиликларни тўлдирувчи ва қаришни секишлаштирувчи сифатларга эга. Газанда бўғимлар, ревматизм ва орқа касалликларига, простатит, тироид ва лимфа безларининг катталашишига, буйрак ва ўт пуфаги тошларига, ҳар қандай яллиғланишга, анемия ва аллергик касалликларга, саратон, алзгеймер ва мултипл склероз (MS) га қарши қўлланилади. Қисқаси ҳар қандай касалликларга шифодир.
Бир чой қошиқ янги майдаланган қичитқи ўти уруғи + бир чой қошиқ қичитқи ўти суви ёки бир чой қошиқ аччиқ қовун ёғи билан аралаштирилиб, иккига бўлинади ва ҳар икки бурун тешигига қуйилади. Қафасли суяк қопламаларини очишда таъсирли восита, бўшлиқларни тозалайди, бурундаги тиқилишларни кетказади. Катталашган лимфа безларига ва тироид безига сурилса, шишларини қайтаради.
Газанда арпа суви билан пиширилиб ичилади. Ўпка яллиғланиши ва балғамдан xалос қилади. Айни шаклда пиширилиб, ичилган газанда уруғи астмага қарши жуда фойдали.
Газанда ёғини ичиш ич қотишига фойда беради. Мўррисафий билан пиширилган газанда ичиш ҳайзларни кесади. Қичитқи ўти ва унинг уруғи ҳомилага фойдали бўлиб, туғишни қулайлаштиради.
Янги қичитқи ўти уруғи туйилиб, занжабил суви билан намланади ва ёғли қоғозга сурилади. Саратон яраларига ва ҳар қандай шишга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.
Қичитқи ўти ёқилади, ундан қолган кули, эриган қоя тузи билан аралаштирилиб, ёғли қоғозга сурилади, саратон яралари ва шишларга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.
Янги ёки қуруқ қичитқи ўти эзилиб, сирка билан аралаштирилади. Сўнг ёғли қоғозга қўйилиб яллиғланган бўғим, эгзема, садаф (псориаз), варикоз, катталашган талоқ, жигар ва ҳар қандай шишга (яллиғланган шишларга ҳам) қўйилади. 10-12 соат кутилади. Яллиғланиш ва шишни кетказади.
Эзилган янги қичитқи ўти ёки суви сирка билан ёки сиркасиз бош терисига сурилса, садаф (псориаз) ва кепакни (қазғоқни) йўқотади, яраларни ёпади, сочларни кучлантиради, порлатиб, яхшилайди.
Қуруқ қичитқи ўти туйилиб, чой қилиб ичилиши, таом устига сепилиб ёки салатга қўшиб ейилиш мумкин. Гўшт билан пиширилган қичитқи ўти шифо хусусиятларини йўқотади.

Анжир Ficus carcia


Ҳадиси шарифда: “Агар жаннатдан келган мевани айтишим керак бўлганида, анжирни айтган бўлардим. Чунки жаннат меваларининг уруғи йўқ. Босур (Геморрой) ва суяк бўғимлари касал бўлганлар бу мевалардан ейишсин”, дейилган.
Анжир барча меваларнинг фойдаларини ўзида мужассамлаштирган. Қоннинг қуюқлигини сақлайди, қуюқ қонни суюқлаштиради, балғамни кетказади. Яраларни яхшилайди, ичакларни очади ва бўшатади, барча касалликларга шифодир.
Ҳар куни эрталаб узум сиркасида 8-10 соат турган 3 дона қуруқ анжир еган киши, иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан омон бўлиб, сафродан зарар кўрмайди.
Ҳар куни тоза зайтун ёғи ичида бир кеча турган 3 дона анжир еган киши жигар касаллигига учрамайди. Анжир жигар, талоқ, буйрак, қовуқдаги тиқилишларни очади. Ичакларни ишлатиб, бегона микробларни чиқариб юборади, соғломларини жойлаштиради. Саратоннинг олдини олади.
Янги анжирни ювмасдан, пўсти билан ейиш керак. Ювиш керак бўлса, ювилганидан кейин 3-4 соат кутиш керакки, устидаги фойдали микроблар кўпайсин. Ҳафтада 1-3 кунни фақат анжир билан ўтказиш жуда фойдали.

Чиннигул Caryophillus aromaticus


Юрак, ошқозон, жигар ва кўз нурини қувватлантиради, геморройни кетказади. Ҳидланганида уйқуни келтиради, чайналса, оғиз ва тана ҳидини яхшилайди, оғиз яраларига, милк касалликларига ва яллиғланишга фойда беради. Хоҳишга кўра таом ёки ширинликларга чой, қаҳва, шарбат ва мурабболарга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Тарвуз Citrullus vulgaris


Ҳадиси шарифда: “Таомдан аввал қовун, тарвуз ейиш шифодир”, дейилган.
Таомдан аввал, таом билан бирга ёки кейин еса бўлади.
Алоҳида ейилса, қонни тозалайди, сийдикни кўпайтиради, шишларни кетказади, ичакларни ишлатади, яраларни ёпади, тери ва сочларни порлатади.
Буйрак ва қовуқ тошларини эритиб тушириш учун тарвуз яхшилаб ейилганидан кейин, пўстининг суви сиқилиб ичилади.
Ҳар кун тарвуз ейиш ва ҳафтанинг 2-3 кунини фақатгина тарвуз билан ўтказиш, барча касалликларга даводир.
Уруғлари билан ейилганда сийдикни кўпайтиради, суякларни ривожлантиради.
Тарвуз мавсумида кўп тарвуз еганлар катта фойда кўрганларини айтишган ва диабет касалликлари учун тарвуздан яхшироқ озуқа йўқлигини аниқлашган.

Қовун Cucumis melo


Ҳадиси шарифда: “Мева еганингизда қовун ва тарвуз енглар, чунки улар жаннат меваларидир ва уларда минг неъмат ва минг раҳмат бор. Уларни ейиш барча касалликларни кетказади”, - дейилган.
Қовун турли витаминлар, кўп миқдорда темир ва целлюлозаларни мужассамлаштирган.
Ичакларни тозалайди, гемоглобинни кўпайтиради, жигарни юмшатади, оҳак ва тошларни эритади ва туширади, сийдикни кўпайтиради.
Янги қовун қон касалликлари, склероз, гемморой, буйрак ва юрак касалликларига фойдали, ич қотишини йўқотади.
Туғишдан аввал қовун ейиш туғишни осонлаштиради.
Энг шифоли қовун яқин полиздан келган ва гени ўзгартирилмаган қовундир.
Туриб қолган қовунда зарарли модда кўпаяди.
Янги қовун уруғи тери, ич ва ташқи яраларга фойдали.

Жамбул (тошчўп) Tyhmus vulgaris


Сийдик йўллари касалликларига жуда фойдали. Буйрак тошларини парчалайди ва туширади. Ҳазмни осонлаштиради, ҳазм аъзоларини дезинфекция қилади, ҳатто H. Pylori ва Кандидадан сақлайди, яллиғланишни қуритади, ошқозон, кўз ва юракни қувватлантиради. Қориннинг пастки қисмидаги оғриқларини кетказади, иштаҳани очади. Таомларга доимий равишда жамбул қўшиш кўриш қувватини сақлайди ва орттиради.
Жамбул чойи ичилса, тер ва оғиз ҳидини кетказади, уйқусизликка, жисмоний ва руҳий касалликларга фойда беради. Эпилепсия, анемия ва қувватсизликка таъсирли восита. Гижжаларни туширади.
Жамбул ёғи бошга сурилса, бош оғриғига, қоринга сурилса, қорин оғриғига ва ошқозон тортишиб оғришларига, кўкрак ва белга сурилса, астма, бронхит, кўк йўтал ва йўталга фойда беради.
30 гр янги жамбул майдалаб тўғралади, 200 гр зайтун ёғи билан аралаштириб 7 кун туради. Кейин ёғи сузилиб, соус ва салат ва бошқа таомлар учун ишлатилади. Оғриган жойларга суртилади.
Жамбул уруғлари қовурилади ва туйилади, бир латта билан геморрой устига қўйилса, геморрой кичрайиб, йўқолади. Уруғи топилмаса, ёввойи жамбулни айни шаклда ишлатса бўлади. Ёввойи жамбул маданийсидан кўра таъсирли ҳисобланади.

Зиғир уруғи Linum usitatissimum


Милк, юз, овоз мускуллари, кўкрак ва бадандаги ички ва ташқи шишларни кетказади, овоз бузуқлигини йўқотади. Буйрак ва қовуқ тошларини туширади.
Маний (сперма) ва сийдикни кўпайтиради, туғишни осонлаштиради, ошқозон, ичак ва сочларни қувватлантиради, яраларни ёпади. Хусусан, кўк йўтал, йўтал ва ошқозон яраси учун жуда фойдали. Саратон (рак) нинг олдини олади, саратон янги бошланган бўлса, тўхтатади.
1 ош қошиқ зиғир уруғи туйилади, 1 қошиқ асал ва 3-5 дона эзилган саримсоқ билан аралаштирилади ва ютилади, устидан сув ичилса, (“Сув” бўлимига қаранг.) ич кетишини тўхтатади, ич қотишининг олдини олади.
1 ош қошиқ зиғир уруғи иссиқ сув билан аралаштирилиб, устига латта қопланади ва 1-2 соат дамланади. Ёки 1 қошиқ зиғир уруғи 50 гр совуқ сув билан аралаштирилади ва 5-6 соат туради. Кейин уруғлари билан кунига 1 маҳал ичилади.
Янги майдаланган зиғир уруғи сув билан аралаштирилади, эзилган ва шиш жойларга компресс қилинади.
Қайнатилган зиғир уруғининг бўтқаси куйган жойларга сурилади.
Зиғир уруғи қичитқи ўти билан қайнатилиб, асал билан ёки ўзи ейилса, саратонга фойда беради.
Зиғир уруғи нон хамирига қўшилса, нон ҳазмини осонлаштиради.
Янги қовурилган ва майдаланган зиғир уруғи зайтун ёғи билан аралаштирилиб, бош терисига сурилса, соч тўкилишини тўхтатади, сочларнинг ўсиши ва қалинлашишини таъминлайди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling