КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ДАВОСИ
“Аллоҳ сизга ўлаксани, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилганни (Аллоҳдан ўзганинг номи билан қилинган таомни) ҳаром қилди.
Кимки ночор вазиятда қолса, суистеъмол қилмасдан ейишга мажбур бўлса, унга гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ жуда марҳаматли ва кечиримлидир”.
(Бақара сураси, 173)
“Хасталикларнинг сабаблари” бўлимида тананинг касалланиш механизми тушунтирилди. Йўл қўйган хатоларимизга кўра “касалланиш механизми” яратилгани баробарида “тузалиш механизми” ҳам яратилган. Тузалиш мўъжизасини фақат ва фақат вужуднинг “тузатиш механизми” (иммунитет) амалга оширади. Бизнинг амалга оширишимиз лозим бўлган нарса - мазкур механизмни жонлантириш ва ишлатиш, сўнг бу ишга тўсиқ бўлмаслик.
Ушбу китобда баъзи қиммат ёки қийин топиладиган ва тайёрланадиган турли дори таркиблари берилган. Аммо улар ёрдамчи бўлишдан нарига ўтмайди. Ҳар бир касалликнинг асосий сабаби кўп ейиш эканини инобатга олсак, фақат очлик билан тузалиш мумкин, ўша дориларнинг ҳеч бирини қўлланмай туриб, тузалиши мумкин.
Тузалиш дориларга боғлиқ бўлганда эди, фақирлар доим хаста, бойлар доим соғлом бўларди-ки, бу Аллоҳнинг адолатига тўғри келмасди. Aҳвол бунинг бутунлай аксидир. Очлик иммунитетни жонлантиради ва бутун хасталикларни тубдан йўқотади.
Очликдай радикал ва xавф туғдирмайдиган, xаражатсиз, зарарсиз ва тез соғлиққа етиштирадиган иккинчи бир усул йўқ.
Очликни бошдан ўтказишдан аввал ҳеч бир дори, ҳеч бир ўсимлик ва овқат тананинг яхшиланишига тўғридан-тўғри таъсир эта олмайди; улар фақат очлик билан биргаликда қўлланилгандагина фойда беради. Бу муолажани амалга ошириш давомида тузалиш кризислари юз беради. Аниқ-ки, тузалиш вақтида ҳам инсон иссиғи кўтарилади, қусади, оғриқ ва санчиқ тутади, фақат тузалиш жараёнида бу нарсалар анча енгил кечади. Бошқа бир тузалиш йўли бўлмагани сабабли, сабр қилишдан ва соғлом турмуш қоидаларига риоя этишдан бошқа чорамиз йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |