ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлиши


Download 1.1 Mb.
bet71/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлиши


Аралаш, яхши чайналмаган, бир-бирига зид таомлар, табиатга уйғун келмаган ёки аввалроқ ейилган таом ҳазм бўлмасдан ейилган емаклар ёки таомдан кейин ейилган мевалар ошқозонда чирийди. Натижада, ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлади (ошқозон ва ичаклар дам бўлади).
Оддий ҳолларда газнинг олдини олиш учун:
Эрталаб оч қоринга сув, сабзавот ёки мева суви ичилиши,
Oвқатланишлар орасида камида 6-8 соатлик танаффуслар бўлиши,
Mева, сабзавот, кўкат ва таомларлардан фақат газ чиқармайдиганларини ейиши,
Ўз табиатига (мизожига) мос келмаган таомларни емаслик керак.
Шу билан биргаликда газ ва катта ҳожатни узоқ вақт ушлаб туриш ич қотишига ва тез қаришга сабаб бўлишини унутмаслик керак.
Газни бемалол чиқариш учун тиззалаб ўтириш керак. Бу ҳолат катта ҳожатнинг ҳам қулай чиқишини таъминлайди.
Тиззалаб ўтириш хусусан қизлар ва аёллар учун фойдали, уларнинг қулай туғишларини таъминлайди.
Қадимдан аёллар барча ишларини чўккалаб ўтириб қилишарди, уларнинг туғишлари ҳам муаммосиз бўлар эди. Музлатилган меваларда ҳосил бўлган кимёвий ўзгаришлар мевани бузади ва ичакларда кўп газ пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қовун янги бўлмаса, у ҳам айни муаммони келтиради.
Мавсумидан бошқа пайтда ейилган табиий қуритилган мева музлатгичда сақланган мевадан соғломроқдир.
Газ чиқиши олдини олувчи ва газ чиқарувчи энг кучли дорилар:
Қоразира, арпабодиён уруғи ва ўти, фенхель уруғи ва ўти, шивит ва уруғи, кардамон (ҳил), жамбул ва занжабил. Бу қоразираворлар майдаланиб, алоҳида-алоҳида ёки аралаш ҳолда таомларнинг устига сепилиб ёки чой қилиб ичилади.
2 ҳафта давомида ҳар куни эрталаб 5 гр исириқ уруғи сув билан ичилса, газ ҳосил бўлишининг олдини олади.
30 гр. ҳлол (тилла) ва 30 гр занжабил майдаланиб, тўғралади, 10 гр чиннигул қўшилади ва бир литр сувда 10 соат намланади, кейин паст оловда 5 дақиқа қайнатилади ва совуганидан сўнг сузилади. Ҳар куни оч қоринга 30-50 граммдан 2-3 марта ичилади. Асал билан ширинлаштириш мумкин. Бу муолажа 2 ҳафта давомида этилади.
Бироқ табиатига мос келмаган, аралаш, тайёр ва қўшимчали таом ейдиган кишилар, таомдан кейин мева ейдиганлар ва овқатларни қисқа оралиқларда ейдиганлар газ ҳосил бўлишидан асло қутула олмайдилар.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling