ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet68/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Қабизлик (Ич қотиши)


Ич қотиши умумий ҳазмсизликнинг симптоми бўлиб, барча касалликларни чақирадиган безовталикдир. Соғлом киши, одатда, ҳар сафар овқат еганидан кейин катта ҳожатга боради.
Агар кунига бир марта овқатланиб юрган киши бир кунда икки марта овқат еса, аммо катта ҳожатга кунда, аввалгидек, бир марта борса - бу кишининг ичи қотганини, икки кунда бир борса - соғлиги xавф остида қолганини кўрсатади.
Бу ҳолатдан қутулиш учун аввал овқатланиш одатини ўзгартириш керак.
Ҳар таомдан 1 соат аввал бир стакан сув ичиш керак (“Сув” бўлимига қаранг.) Сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради.
Соғлом бўлишни истаган одам еган овқатидан кейин, катта ҳожатга чиқмасдан аввал тарвуз, анжир, грейфрут, олма, узум каби ичакларни дам олдирувчи мевалар ва кўкатлардан ташқари бошқа нарса емаслиги керак. Бу қоидага умр бўйи риоя қилиш керак.
Соғлиқ учун энг тўғри ва фойдалиси - ҳожат чиқараркан, тиззалар букилган ҳолда, оёқлар устида ўтиришдир. Унитаз стулига ўтириш ич қотишга сабаб бўлгувчи, воз кечилиши керак бўлган одат.
Паркинсон, Mултипл Склероз (MS) каби неврологик касалликларда ич қотиши кўп юз беради. Транкилизанлар, сийдик ҳайдовчилар, темиркалцийни ўз ичига олган дорилар, антикислоталар каби баъзи дориларни ишлатиш ҳам иш қотишига сабаб бўлади.

Ичакларни ишлатиш


Кўп миқдорда янги мева ва янги кўкат ейиш ич қотишининг олдини олади. Таомларнинг 60% янги ва тирик бўлишига аҳамият бериш керак. Фақат 40% таом пишган таом бўлиши мумкин.
(Масалан, кунлик таом 1000 гр бўлса, 600 грамми мева, сабзавот, кўкат, мева суви ва асал бўлиши керак. 400 грамми эса таом ва нон бўлиши мумкин.)
Ҳар кун туйилган сано ёки сано аралаштирилган қоришмалардан биттасини ёки зиғир уруғи ёки магний сульфат ишлатиш керак, бу муолажа ичакларнинг ишлашини яхшилаб тартибга солгунча қилиниши лозим.
Ичаклар тузалса, муолажа сонини ҳафтада 1 мартага тушириш мумкин. Муолажани умр бўйи қилиш керак бўлса, сано, зиғир уруғи ва магнезиум сулфат (инглиз тузи) ишлатилиши мумкин.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling