ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet69/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Сано қўллаш


Нормал ҳолда ейилган таом қолдиқлари 24-36 соатдан кейин ичаклардан ташқарига чиқади.
Ич қотиши муаммоси бўлса ёки ҳазм қилинган озуқанинг ичакларга ўтиши секинлашган бўлса, сано фақат бўшаштирувчи восита сифатида қўлланилади. Оч қоринга ичилган санонинг бўшаштирувчи таъсири йўқ.
Майдаланган сано ёки аралашмаси куннинг оxирги таомидан кейин ёки таоми билан бирга ейилиши керак.
Ҳар ким санонинг ўзига мос миқдорини ўзи аниқлаши керак. Бу миқдор ҳазм бўлмаган озуқанинг ташқарига чиқишига сабаб бўлмасин. У нормал ҳазм жараёнига ёмон таъсир кўрсатмасдан, фақат ичакдаги қолдиқларнинг нормал тезликда чиқишини таъминлаши керак.
Сано миқдори тўғри белгиланган тақдирда, истеъмолдан 24 соат кейин муаммосиз катта ҳожатга чиқиш мумкин бўлади.
Аралаш ва меъёридан кўп таом ейилгандан кейин уларни тез ташқарига чиқариш учун сано ичганлар, ҳазм қонунларига зид ҳаракат қилиб, ҳазм тизимини ҳазм бўлмаган таомни ташқари чиқаришга зўрлаган бўладилар. Иммунитет тизими, бу хатога реакция сифатида, ошқозон айнишига, қорин оғриғига, бош оғриғига, терлашга ва ҳатто ҳушини йўқотишгача олиб бориши мумкин.
Бундан ташқари, ҳазм қилинмаган таом ичаклардан тез ўтиб, ичакларнинг кимёвий тузилмасини бузади ва ичакларда яралар келтириб чиқаради.
Тўрт кундан кўп давом этган ич қотишини йўқотиш учун сано ишлатилмайди!
Бу ҳолатда аввал клизма қилинади, кейин сано ёки ҳар қандай бўшаштирувчи дори ишлатилади.
Ошқозон ва ичакларда яра бўлса, сано эмас, зиғир уруғи ишлатиш керак. Яралар ёпилиши билан, санони қўллашга ўтса бўлади.
Сано аралашмалари:
Ич қотиши ва ҳазм заифлиги учун сано ва ялпизнинг яримга ярим аралашмаси;
Ич қотиши, ичакларда газ ҳосил бўлиши ва ҳазм заифлигига 30 гр сано + 20 гр арпабодиён + 10 гр жамбул аралашмаси;
Ич қотиши ва жигар заифлиги учун тенг миқдорда сано + сачратқи барги + шувоқўти аралашмаси;
Ич қотиши ва ҳазм заифлиги учун 30 гр сано + 15 гр жамбул + 15 гр ялпиз аралашмаси;
Бу аралашмалар майдаланиб ва таом устига сепилиб, кунда яримдан 1 чой қошиққача истеъмол қилинади. Фақат ялпиз майдаланмасдан, эзилиб ишлатилади. Майдаланган сано керакли миқдорда зайтун ёғи билан аралаштирилиб, ютилади. Катта ҳожатга нормал ва бемалол чиқишда жуда фойдали. Таомдан кейин бир тутам сано баргини чайнаш ҳам шу натижани беради. Охирги йилларда тез-тез сано ишлатишнинг “зарарлари”дан гап очилмоқда. Билъакс, сано ҳар ким учун доимо фойдали ўсимликдир. Муҳими, санонинг қандай ишлатилишини билишдир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling