ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet93/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Қуйидагилар зарарлидир:
Кир ювиш воситалари ва соч бўёқларидан фойдаланиш. Маргарин, гидрогенлаштирилган ёғлар, доғланган ёғлар, қўшимчали тайёр таомлар ва ичимликлар, оз чайнаш; ҳарaкатсизлик, кўп ейиш, кўп хафа бўлиш, асабийлашиш, хoинлик, ҳасад ва ғийбат қилиш.
Бундан ташқари, “А” қон гуруҳига мансуб бўлган кишиларнинг – мол (қизил) гўшти ейиши ва сут ичиши; “0” қон гуруҳига мансуб бўлган кишиларнинг эса – сут ичиши, жўхори ва буғдой ейиши зарарлидир.

Сўлак бези тизими ва касалликлари


Сўлак безлари организмда ишлаб чиқарилган гормoнларни тўғридантўғри қонга аралаштиради. Шу тарзда гормонлар энг қисқа вақтда организмнинг барча ҳужайраларига етиб боришади.
Организмнинг руҳий ва жисмоний функцияларининг назоратда ушлаб турилиши, тизимлар ва аъзолар ўртасидаги мувозанатнинг муҳофаза қилиниши, ҳужайрадаги ишловларнинг назорат қилиниши, тўқималарнинг озиқланиши ва янгиланиши, қолдиқларнинг вужуддан чиқариб ташланиши ва шунга ўхшаш барча ишловларнинг тартибли тарзда амалга ошиши фермент ва гормонлар воситасида қилинади.
Шундай экан, синтетик гормон ва ферментларни қабул қилган киши бу моддаларга қарам бўлиб қолади, синтетик модда ёрдамида бошқариладиган роботга ўхшаб қолади. Соғлом бўлиш учун камчиликсиз ишлайдиган ва бир-бири билан уйғун ишлайдиган сўлак безлари тизими зарур.
Биргина сўлак бези фаолиятининг издан чиқиши барча безларнинг ва бадандаги барча ишловларнинг мувозанатини бузади. Аммо фақат сўлак безинигина “даволаш” бекорга вақт кетказиш, ҳатто зарарли ишдир. Тўғридантўғри сўлак безини тузатувчи даво йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Қандли диабет касаллиги


Диабет дунё аҳолисининг 2,5% да учрайди. Статистик маълумотларга кўра, ўлимга олиб борувчи касалликларнинг аксариятига замин яратувчи диабет яшаш аъзоларида жиддий ва турғун касалликларга йўл очади.
40 ёшгача юрак хуружини бошидан кечирган кишиларнинг 51%-ида қондаги шакарнинг юксак бўлиши аниқланган
Организмимиз биз еган озуқанинг аксариятини жигарда шакaрга, яъни глюкозага айлантиради. Ишлаб чиқарилган шакар қисман жигарда тўпланади, қисман қонга қоришади. Ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин гормони ҳам қонга қоришиб кетади. Қондаги шакар инсулин билан бирлашганда, карбонгидратларнинг 3-чи ҳазми ниҳоясига етган бўлади.
Инсулин шакарни организмдаги барча ҳужайраларга ташийди.
Ҳужайраларга кирган шакар ҳужайралардаги энергия марказларига жўнатилади. Энергия марказларида шакардан организм қилиши керак бўлган ишлар учун энергия ишлаб чиқарилади.
Мана шу ерда карбонгидратларнинг 4-чи ҳазми якунланган бўлади.
Шундай экан, қанд касаллиги карбонгидратларнинг 3-чи ҳазмининг етишмаслиги ёки йўқлиги билан боғлиқдир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling