Бундан ташқари:
Антибиотиклар ичаклардаги керакли моддалар ва қон ишлаб чиқаришда муҳим рол ўйнайдиган “В” гуруҳи витаминларини синтез қилувчи микробларни йўқ қилади ва қон ишлаб чиқаришнинг камайишига сабаб бўлади.
Аспирин, ревматизмга қарши дорилар, антидепрессант ва кир ювиш воситаларини қўлланиш натижасида юзага келган буйрак, ошқозон ва ичак каби аъзоларда томир ёрилишлари ва эндометриоз туфайли ҳосил бўладиган яширин қонашлар камқонликка сабаб бўлади.
Кортизон, шишлар, яралар ёки бавосил (геморрой) каби сабаблар туфайли ошқозон ва ичакда юзага келган қонашларни кучайтириб юбориши мумкин.
Қандай сабаб билан юзага келишидан қатъий назар, камқонлик темир етишмовчилигига, бу ўз навбатида, Оқденгиз анемиясига сабаб бўлиши мумкин.
Анемия давоси осон, аммо узоқ давом этади:
Аспирин, ревматизмга қарши дорилар, антибиотик, тайёр таом ва кир ювиш воситаларини ишлатишни тўхтатиш; Овқатланиш одатини ва ҳазмни тўғрилаш; Жигарни, буйракларни ва қонни тозалаш; Тироид безини ва жинсий аъзоларни даволаш; Томирлардаги тиқилишларни хожамот билан ва томир очувчи дорилар билан эритиш, шу тарзда қон айланишини тузатиш керак.
(”Умумий тавсиялар”, “Ошқозон ва ичакларнинг давоси”, “Жигарни тозалаш”, “Буйракни тозалаш”, “Қон олдириш” бўлимларига қаранг.) Анемиянинг давоси “Юрак касалликлари” бўлимида кўрсатилган даво билан бир хил.
Камқонликка қарши қуйидагилар фойдалидир:
Қизил лавлаги салатини ейиш ва қизил лавлаги сувини ичиш, олма ейиш ва сувини ичиш, қичитқи ўти ейиш ва сувини ичиш; янги ёки табиий қуритилган қизил узум ейиш; табиий узум ва қора тут пакмазини (қуюқ ҳолга келгунча қайнатилгани узум ёки қора тут шарбатини) ичиш (ҳусусан, “А” қон гуруҳига мансуб кишилар учун); кўп миқдорда кўкат ва зайтун ёғи истеъмол қилиш; темир моддасига бой бўлган сувга ювиниш ва бу сувни ичиш; эрталаб офтобнинг тагида, ҳусусан, ўрмонли жойларда ва денгиз бўйида кўп юриш, денгизда сузиш, яхши муомалали бўлиш ва ҳурсанд ҳолда юриш.
Бундан ташқари, “O”, “B” ва “AB” қон гуруҳларига мансуб бўлган кишилар қизил гўштни кўкатлар билан бирга истеъмол қилишлари керак, бу нарса камқонликка яхши даводир.
Do'stlaringiz bilan baham: |