ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бундан сўнг
- “Бир-бирига зид таомлар” ва “Аралаш таомлар”
Заъфарон тайёрлаш
Заъфарон шодаларидан бир тутам олиниб, 100-150 гр иссиқ сув билан аралаштирилади ва бир кун қолдирилиб, сўнг сузиб ишлатилади. Юқорида келтирилган бир ойлик даводан сўнг: Ҳар куни эрталаб бир ош қошиқ янги туйилган седана + бир ош қошиқ майдаланиб, элакдан ўтказилган бўйимодарон + бир ош қошиқ асал аралаштирилади, ҳосил бўлган қоришма иккига бўлинади ва пешингача икки мартa кўк чой билан ичилади. Оч қолганда олма, грейфрут, сабзи сувлари ичилиши мумкин, фақат пешингача ҳеч бир бошқа нарса истеъмол қилинмайди. Пешиндан сўнг мизожига мос келган бирор таом еса бўлади. 3-5 кун шу тарзда давом эттирилади. Бундан сўнг: Ҳар куни кечқурун 1/4 чой қошиқ туйилган сано + 70-100 гр сачратқи баргининг суви + 50 сув + озроқ заъфарон қўшиб, ичилади. Сачратқи барги сувининг ўрнига қичитқи ўти суви, бир ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви, турп баргининг суви ёки дамланган мойчечак чойи ичилиши мумкин. Бу дорини, ич қотиши бўлмаса - ҳафтада икки-уч марта, ич қотиш бўлса - ҳар куни кечқурун 1 ҳафта ичиш керак бўлади. Бу ерда сано қонни ва жигарни тозалаш мақсадида қўлланилади. Мазкур 10-12 кунлик курс ҳар 3-6 ойда бир марта такрорланади. 2-3 ойдан сўнг тузалганига амин бўлиш учун шификорга борса бўлади 1-2 йил давомида ҳафтада бир марта 36 соатлик очлик рўзаси тутилади. 7 марта 3 кунлик очлик, кейин яна 10 кунлик очлик рўзасини тутиш жигарни аввалги, яхши, аҳволига қайтаради. Жигарни тозалаш ва кучлантириш хусусияти бўлган қичитқи ўти, селдир, унинг япроғи, петрушка, кашнич, сачратқи (улар янги ёки қурутилган ҳолда, чой ҳолида, овқатга ёки салатга қўшилган ҳолда) истеъмол қилиниши мумкин. Бу муолажани йилда бир марта такрорлаш керак. ЦиррозЖигар циррозининг энг асосий сабаблари - аввалдан ўтказилган вирусли ёки токсик гепатит, алкоголизм ёки сурункали юрак етишмовчилигидир. Аммо баъзи ҳолларда, циррозга йўлиқишда алкоголга боғлиқлик, юрак етишмовчилиги ёки вирусли гепатит эмас, бошқа сабаблар кузатилади. Бу касалликка олиб келувчи асосий сабаблардан бири - oвқатдан кейин мева ейишдир. (“Бир-бирига зид таомлар” ва “Аралаш таомлар” бўлимларига қаранг.) Жигар циррози бир сабабдан эмас, балки бир қанча сабабдан бўлса ҳам, касалликнинг кечиши ўзгармайди. Жигар ҳужайраларига зарар берадиган ҳар қандай омил туфайли ҳужайраларининг ўрнини боғловчи тўқималар эгаллайди. Ортиқча даражада кўпайган боғловчи тўқималар кейинроқ ўзининг атрофидаги ҳужайра ва томирларни сиқиштиради. Натижада жигарда қон айланиши камайиб, кислород етишмовчилиги ортади. Циррознинг ортиқча боғловчи тўқималар ишлаб чиқариши – қон айланишининг издан чиқишига, қон айланишининг издан чиқиши – доимий заҳарланиш ва яллиғланиш-ларга, доимий заҳарланиш ва яллиғланишлар эса – иммунитет тизимининг заифлашишига олиб келади. Цирроз касаллигининг давоси оғир бўлиши билан бирга ундан тузалиш жигардаги касалликнинг босқичига ва беморнинг ёшига боғлиқ. Касалликнинг оҳирги босқичида жигар катталашиши ҳам, кичиклашиши ҳам мумкин. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling