ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
Гулaрнинг ҳикояси (32 ёшда, Истамбул):
“Бир ёшимда пневмонияга (ўпкаларнинг яллиғланишига) дучор бўлиб, антибиотикли игналар олган эканман. Оилам ловия, жўхори етиштириб, ҳосилни ҳашаротлар, тошбақаси емаслиги учун ўсимликларга “DDT” кимёвий моддасини кўп сепарди. 20 ёшда турмушга чиқдим. Турмушга чиққанимдан 3 ойдан сўнг 2 ойлик болам тушиб қолди. Шифокорлар бачадонимнинг жуда ёмон аҳволда эканини, шу сабабдан унда қайта ҳомила бўлиши эҳтимоли 5% га тенглигини айтишди. Биринчи ҳомилам тушгандан кейин руҳий мувозанатим бузилди, ва мен психологик даво олишни бошладим. Бачадонимни ренгтген қилгандан сўнг, докторлар бепушт эканлигимни айтишди. Шундан сўнг ҳомилали бўлиб қолдим. 9 ойлик ҳомилалик даврини ўтказдим. Цезар амалиёти билан туққанимдан 9 ой ўтгач, яна ҳомиладор бўлдим, бироқ қорнимдаги ҳомила беш ойлигида ўлиб қолди. Ўлик ҳомила ярим соатдан кўп давом этган аборт ёрдамида олинди. Бу орада мен яна психологик муолажалар олишни бошладим. 2 йил давомида сероксат, дидерал ва атаракс дориларини олдим. Муолажаларга бориб келавериб, машҳур докторнинг ўзи ҳам касал эканлигини кўрдим ва даволанишни тўхтатдим. Бироз вақт ўтгач, яна ҳомиладор бўлдим. Ошқозоним безовта бўлиши, бошим айланиши, ҳолсизлик ва ҳушимни йўқотаверишимдан шикоят қилиб, шифокорга бордим. Докторлардан бири, бола тушиши ва ўлиши ҳолатларини тушунтириб, қонимда микробли бир касаллик борлигини, аммо бу касалликнинг сабабини билмаслигини айтди ва бир қанча таҳлиллар қилдиришим кераклиги буюрди. Қилинган таҳлилларда гепатит-С касаллиги чиқди. Зудлик билан ҳомиламни олдиришим кераклигини, акс ҳолда ферментлар кўпайиб, касаллигим оғирлашишини айтишди. Турмуш ўртоғим билан биргаликда ҳомилани олдириб ташлашга қарор қилдик. Kасалхонада мени даволаган шифокор менга: “Туққанингдан кейин касалхонада қоласан, биопсия десам - биопсия, таҳлил десам - таҳлил қилдирaсан. Xуллас, мен нима десам, шуни қиласан”, деди. Иккинчи туғишим ҳам олдингиси каби, Истанбулдаги «Чапа» касалхонасида «цезар»амалиёти билан амалга ошди. Туғишдан кейин ферментларим юксалиб кетганди. Чақалоққа ҳам гепатит-С юқмасин деб, уни эмизишга руxсат бермадилар. Бу мени жуда қийнади. Шифокор ва ҳамширалар чақалоғимга бир ит боласига қарагандек қарашарди, уни маxсус қўлқопларда, тағин бармоқларининг учлари билан олиб қўйишарди. Буни кўриш мен учун катта азоб эди. Туққанимдан кейин 1 ой ўтмасдан сўнг жигар биопсияси қилинди. Шундан кейин деярли ҳар куни касалхонама- касалхона юра бошладим. Мени яна психологга жўнатишди. Берилган дорилардан кейин шундай кучли бош оғриқлари бошланди-ки, бошимни деворга уришгача бориб етдим. Бу дорилар мени жуда касал қилди, уларнинг таъсирида асабий бўлиб қолдим, ошқозонимда гастрит бошланди. Энди ўлишим муқарралиги ҳақида ўйлаб, жажжи болаларимга мени вафотимдан сўнг ўз кунларини ўзлари кўришлари учун иш ўргата бошладим. Бошимда оғриқлар тугамагани учун бошқа шифокорга бордим, у менга “Земикс” деган, ҳар ойда бир марта ичиладиган бир дори берди. Уни ичганимда xудди жиннидек бўлиб қолардим, миям увишиб, ҳамма ерда кўзимга қон кўринарди, эрим ва болаларимни пичоқлаб ташлагим келарди. Доим қорним шишарди. Шифокорлар 30 ёшимда цирроз бўлишимни, агар менга берилган умр 50 йил бўлса, 40 йилгача тушиб қолишини айтишди. Бундан қутулишнинг битта йўли сифатида улар мен ёш бўлганим учун жигаримни алмаштириш мумкинлигини такидлашарди. Бундай пайтда турмуш ўртоғим мени юпатиб: “Ҳафа бўлмагин, гепатит С нинг давоси йўқ десалар ҳам, Аллоҳ давосини беради”, - дерди. Бу орада турмуш ўртоғимнинг бир касал дўстига докторлар “Биз ҳеч нарса қилолмаймиз. Сен ўзинг билган бир ишончли одамнинг уйига кет-да, ўша ерда мириқиб, ўлимни кутиб ёт”, дейишибди. Бу хаста одам ҳам Ойдин Солиҳнинг қабулига бориб, унинг даво услубига кўра, 3 марта уч кунлик очлик ва жигар тозалангандан кейин, ўлишга ҳозирланган киши тузалиб кетибди. У, тузалиб кетибди. Бундан хабар топгач, мен ҳам Ойдин хонимнинг хузурига бордим. Ойдин хоним менинг даволaнишим жуда осон эканлигини айтди. Гепатит-С нинг давоси йўқлигини эшитганим учун, йиллардан бери ундан қутула олмай юрганим учун мен у кишининг гапларига олдинига ишонмадим. Аммо 7 марта 3 кунлик очликлар қилганимдан ва жигар тозалангандан кейин менда гепатит ҳам, мигрен ҳам, ревматизм ҳам, тўқима йиртилиши ҳам асар қолмади. Бир йил аввал 35 ёшимда учта цезар амалиётидан сўнгра нормал йўл билан 5 килограммлик бир чақолоқ туғдим. Аллоҳ Ойдин хонимдан рози бўлсин!” 2011 йил, ноябр. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling