ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet139/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Кучли қон тозаловчи дори:

  • 1 ош қошиқ бўйимодарон + 1 ош қошиқ седана майдаланиб эланади ва шакл бериш учун керакли миқдорда табиий асал билан аралаштирилади. Бу аралашмадан нўхот катталигида таблеткалар қилинади, учта тенг гуруҳга ажратилади ва ҳар сафар бир гуруҳи кечгача eб тугатилади. Айни жараён 3 кун давом этади. Бу қисқа курслар 1 ҳафта ора билан 5-10 марта такрорланади.

Aутизм


Aутизм болаларда 3 ёшдан аввал юзага чиққан ва умр бўйи давом этган мия хасталигидир. Бундай болаларда тил ривожланмайди. Гапиришни ўрганадилар,аммо ғалати тилда “мен” ўрнига “сен” ёки “у” дейишади.
Aутистик болалар бошқаларнинг кўзларигa қарай олмайдилар, қучоқлаганда безовта бўлишади. Кишиларнинг ҳиссиётларини тушунишда қийналишади. Улар гиперфаол ёки, тескариси, ўта пассивдирлар. Ўз дунёсида яшайдилар, биров чақирса,жавоб беришмайди, бир жойга тикилиб ўтираверишади.
Аутизм 2-5 ёш орасидаги болаларнинг кўпчилигида жаҳл хуружлари - ўзини ерга отиш, тепиш, тепиниш, тишлаш, ўз сочларини тортиш, бошини деворга уриш, ўз қўлларини тишлаш, юзини тимдалаб қонатиш, қаттиқ йиғлаш, бақириш, уйдаги нарсаларга зарар бериш шаклида ўзини кўрсатади.
Аутизм фикрлаш сустлиги, эпилепсия ва бошқа бузуқликлaр билан юзага чиқиши мумкин.
Аутистик кишиларнинг фақат 20% га яқини нормал ёки яхши фикрлай оладилар. Улар расм, мусиқа, математика каби соҳаларда муваффақиятли бўлишлари мумкин.
Аутистик кишилар вояга етишганида уларнинг аксариятида шизофрения ва 25-30% да эпилепсия кузатилади.
Аутизм бутун дунёда тарқалган ва ҳар беш aутистнинг тўрти эркак.
Америкада ҳар 120-150 боладан биттаси aутист.
Туркияда эса 100.000 га яқин aутистик киши борлиги тахмин қилинмоқда.
Aутизмнинг сабаблари:
“Тимеросал” моддаси илк бор 1931 йил бола эмлашида ишлатилган эди.Бу эмлашдан бир неча ой кейин 11 тa болада aутизм касаллигининг илк белгилари қайд этилди.
Шундан кейин “Тимеросал” эмлашларда ҳозиргача ишлатиб келинмоқда.
“Тимеросал”: Эмлашларда ишлатилган сақловчи, микроб кўпайишиниинг олдини олади. Тимеросал 49.6% симобдан ташкил топган; у метаболизмa жараёнида этил симоб ва тиосалицилатга айланади. Микробларни йўқотган модда этил симобдир. Ўткир симоб захарланиши ўлимга сабаб бўлиш билан сурункали симоб заҳарланиши юрак касаллиги, aутизм, гаплашиш бузилиши, гиперфаоллик, конвулсиялар каби кўп сонли жиддий касалликларга сабаб бўлади.
Сурункали симоб заҳарланишида кўрилган ҳиссий, неврологик, мотор, ҳаракат ва биокимёвий бузилишларинг айниси aутизмда ҳам кузатилмоқда.
Симоб компонентларининг ёғда эриш хусусияти кўп. Мия ва асаб тизими ҳужайраларининг катта бўлими ёғдан ташкил топгани учун симобдан келадиган зарарнинг энг каттасини бу ҳужайралар кўришади.
Симоб хусусан ҳужайра пардаси тузилмасидаги протеинларга боғланиб ҳужайра пардаларини заҳарлайди, тузилишини бузади.
Oқувчилиги йўқолган ҳужайра пардаси қаттиқлашиб, ҳужайранинг тез қаришига сабаб бўлади.
Токсик симоб мавзуида дунёга танилган мутахассис Др. Бойд Халей шундай дейди: “Тимеросал”ин бир ҳайвонга инекция қилинганида, унинг мияси зарар кўради, жонли тўқимага инекция қилинганида, тўқима ҳужайралари ўлади. Бу йўқотишнинг кейинги зарарлари эътиборга олинса, тимеросал таркибли эмлашларни янги туғилган болаларга қилувчи кишиларнинг ҳалиям мавжудлиги ҳайратланарлидир!”
Австрия, Япония, Англия ва барча Скандинав мамлакатлари Тимеросал таркибли эмлашлар ишлаб чиқарилишини таъқиқлаган, бу таъқиқлашдан кейин aутизм вoқеалари тезлик билан камайишни бошлаган.
Бундан ташқари бир қанча мамлакатларда янги туғилган ёки она сути билан озиқланган болаларга сил касаллигини олдини олиш нияти билан қилинган жонли эмлашлардан воз кечишга тайёр туришибди.
7 июль 1999 йил Америка Педиатрия Бошқармаси (ААП) билан Америка Қўшма Штатлари Халқ Соғлиги Хизмати (ПХС) шерикликда мажлис ўтказиб, Тимеросал моддасини эмлашлардан чиқаришига қарор қилишган.
Аввалроқ ишлаб чиқарилган симобли эмлаш дорилари эса Туркияга ва бу воқеалардан хабарсиз мамлакатларга юборилишда давом этган.
Aутизм симптомлари эмлаш қилинганидан бирнеча йил кейин умумий 3-5 ёшлар оралиғида билингани учун натижалар 2003 йилдан кейин олинган.
“Journal of American Physicans and Surgeon”нинг 2006 йил март сонида тарқалган тадқиқотга кўра, АҚШ тарихида илк маротаба aутизм орқага кета бошлаган.
Расмий халқ соғлиғи статистикасига кўра, Калифорнияда 1995 йил 120га яқин янги ташҳис этилган aутистик бола сони 2000 йил 600, 2003 йил 800га чиққан.
2006 йил бошида эмлаш воқеалари сони 1000дан зиёд экан, эмлашнинг таъқиқланиши таъсирини кўрсатиб, 620га тушган.
Айни йилларда Туркияда янги ташҳис этилган aутистик бола сони эса табиийки юқорилаб кетган. Фақат бу мавзуда Туркияда ҳеч қандай тадқиқот қилинмаган.
Грипп ва Гепатит В эмлашларининг кўпи хозиргача тимеросал (симоб) таркибли, бу эмлаш дорилари ҳомиладорлар, туғиш жараёнида болаларга ва 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмоқда ва соғлиқ бошқармаларида сурункали татбиқ қилинмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, тимеросал симобнинг ўзидан-да хавфлидир. (“Болалар касалликлари” бўлими “Эмлашлар” бандига қаранг.)
Aутизмнинг бошқа сабаблари учун “Фибрил Конвулсиялар” мавзуига қаранг.
Даво:
Aутизм давоси гиперактив хасталигининг даволаниши билан бир xилдир. Бу даволанишни 3 йил кетма-кет бир марта такрорлаш керак, фақат 2 ва 3 йил амалда қўллаган даволаниш пайтида баҳор ва кузда бир мартадан зулук даволаниши, ёз ва қишда бир мартадан бош ва думғазадан қон олдирилади.
Фаруқ, 8 ёш, 2 синф ўқувчиси (Истанбул)нинг онаси ҳикоя қилади:
Фаруқ 31.8.1998 йил “цезар амалиёти» билан туғилган. 3.5 ой она сути эмган. Кейин тайёр бўтқа, гуруч унидан тайёрланган шарбат ва мева сувлари ичишни бошлаган. Безовтайди, тез-тез иссиғи чиқарди, инжиқлик, юра олмаслик, кўп сув ичиш, кечалари ухламаслик - уйқусида ҳам тез тез бақириб уйғониш шаклини ола бошлади. Иссиғи чиққанда, турли антибиотиклар ичирилар, бу ҳеч қандай натижа бермасди.
Икки ёшга етмасдан аллергия пайдо бўлди. 2.5 ёшида ҳам юра олмас, ўтира олмас, бўғимлари хеч букилмасди. Гапира олмас, фақат ғалати овозлар чиқарарди. Ўзи овқатлана олмасди. Териси сариқ, қони йўқдек эди. Тепа олдинги тишларидан 4тасида бошқа тишлардан фарқли қаҳва ранг доғлар бор эди. Тиш эмали соғлом эмас, ғадир-будир эди (Бу белгилар оғир мия захарланишининг ишоратидир. O.Солиҳ).
Қачон шифо топаркан”, деб шифокордан сўралганида мавҳум жавоблар берилган. Ойдин хонимнинг программаси бўйича даволанишини бошлагандан 1 ой кейин ўтиришни, кейин юришни, 1 йил кейин гапиришни ўрганди. Юзининг ранги нормал ҳолга келди.
Даволанишнинг илк ойларида иссиғи чиқар ва қусарди. Қусиш билан қора балғамлар чиқарди. Тез-тез ичи кетарди.
Фарук 3.5 ёшида экан ,ҳомиладор бўлдим. Ойдин хоним ўргандининг туғишга таёргарлик курсини қўллагандан кейин нормал туғиш қилдим. Фарук укасини жуда яхши кўрар ва у билан ўйнарди. 5 ёшида болалар боғчасига борди. У пайтлар қисқа жумлалар тузарди. 6 ёшида чиройли гапиришни ва шу йили бошланғич синфга борди. Ўртоқларини ўқитувчисини ва ўқишни жуда яхши кўради. Ўзига бўлган ишончи ўрнига келди. Хозир Фарук Инглизча дарс берадиган халқаро мактабга боради. 2 синф ўқувчиси, келишган, ақлли ва тарбияли бола. Теннис ўйнайди, от минади. Ҳафтада 2 марта баскетбол ўйнайди. 30.4.2007
Онасининг кундалигидан кўчирма:
1 январ 2001 йил: Бугун даволанишни ҳафтада бир 36 соатлик очликлар тутиб диета билан бошладик. Жуда кўп сув ичади. Уйқусидан тез тез бақириб уйғонади. Кўмирдек қора хожат қилади. Қусиб балғам чиқаради, бурни тўлиб, яшил бўлиб оқади. Устини алмаштириб совуқ сув билан ювиб, бурнини тозалашга ҳаракат қиламиз. Рохатланиб ухлайди. Лаблари бу илк рўзадан кейин ёрилди ва 7-8 ҳафта ёрилиб турди.
30 апрел 2001 йил: Иккинчи 3 кунлик очлик. Очликда кўп сув ичди ва пишқираётгандек қусди. Балғам ва қаҳваранг- қора нарсалар чиқди. Бундай қусиш бу очликка бошлашдан 1 кун аввал ҳам бўлганди. Ўша кун бола турмасдан қўлини оғзига олиб борар, буғилаётгандек эди. Кейин оқ балғам ўрнига қаҳваранг нарса чиқди. Буларнинг барчасига сабр қилдик, даволанишда давом этдик.

  1. -чи кун: Очлик тугагандан кейин грейфрут суви ичганидан кейин кечгача қоп-қора балғамли, жуда ёмон ҳидли ҳожат қилди.

Анча тозаланди. Бурни яшил оқар, йўталар,кейин қусарди. Яшил балғам чиқарди.

  1. -чи кун: Бугун ҳам йўталишда ва бурни оқишда давом этяпти. Босиқ ва кечалари турмасдан роҳатланиб ухлайди.

  2. -чи кун: Йўталганида тиниқ овоз чиқаради. Бурни тозаланиб оқмай қолди. Бу орада ёмон балғам ташашда давом этяпти.

  3. -чи кун: Эрталаб қишлоқдан Истанбулга қараб чиқдик. Эрталаб 2 та тухум еди, машинада кетаётиб, ойнадан қарай бошлади. Ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади”.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling