ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- “GMO” ва “Диабет”
Ширинлаштирувчилар: малтодекстрин, глюкоза, глюкоза шароби, фруктозa, декстрозлар Туркияда Американинг GM маккажўхорисидан тайёрланмоқда.
Чақалоқ бўтқалари, печеньеси, ҳар қандай ун махсулоти (нон, бақлава, торт, печенье ва бошқалар), чипс, тайёр шўрвалар, ичимликлар (колали ичимликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар ва ҳоказолар), қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, сосискалар ва ҳар қандай тайёр махсулотлар, хусусан, фаст-фуд ва асал ишлаб чиқаришда қўлланилади. Диабет, гормонал ва иммунитет тизимларида мувозанат бузилишига сабаб бўлади. (“GMO” ва “Диабет” бўлимига қаранг.) Формалдегит: маҳсулотлар бузилишининг олдини олади. Формалдегит кимё саноатида энг кенг тарқалган моддалардан бири бўлиб суваш (штукатурка), гулқоғоз (обой), текстил, ковролин, бўёқ, мойбўёқ, каучук, металл, мебел, танани озиқлантирувчи ва ҳар қандай ювиш воситаларида, гўшт, балиқ, колбаса, ёғ, нон, уруғликлар, мол емлари, бола эмлашлари ва бошқа эмлашларда қўлланилади. Хушбўй ҳидлар ва эмульгаторлар барча қўшимча моддаларга бузилишни олдини олувчи сифатида аралаштирилади. Бундан ташқари, замбуруғ касалликларида ва тиббий лабораторияларда ҳимоя суюқлиги ва стерилизация қилувчи модда сифатида ҳам қўлланилади. Таҳминан 40 йилдан буён кенг кўламда қўлланилаётган формалдегит кучли мутаген ва аллергенлар орасидан ўрин олган. У шиш, сурункали ринит, бронхиал астма, аллергик гастрит, колит ва ҳассос (юқори) сезувчанликка сабаб бўлади. Сезувчанлик эса кейинги босқичларда формалдегит таъсирида янада кучли реакцияларга олиб келиши мумкин. Формалдегит ошқозон кислотаси билан реакцияга кирганида саратон(рак)келтириб чиқарувчи модда ишлаб чиқаради. Бурун, ўпка, мия раки ва лейкемия келтириб чиқаради. Кишилар қурилиш молларидан, пардоз ва уй жиҳозларидан тарқалган, озуқалар, тамаки, сигарет ва ҳавога чиқарилган бошқа газлардаги формалдегитдан заҳарланишади. Формалдегитдан тайёрланадиган нарсалар: сиқиштирилган тахта (ДСП) дан тайёрланган пол ва паркетлар, шкафлар, девор қопламалари, мебел, хона дезодорантлари, текстил маҳсулотлари, кир ювиш воситалари, гулқоғоз (обой), синтетик полос (гилам) ва бўёқлар. Уйнинг иссиқлиги ва намлиги қанча юқори, жиҳозлар қанча янги бўлса, ҳавога аралашган формалдегит миқдори шунчалик кўп бўлади. Қўшимча моддаларнинг озиқ-овқатларда қўлланилиши ўлимга олиб борадиган касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Уларнинг баъзилари: ҳазм тизимидаги бузилишлар, сурункали токсик гепатити, буйрак ва буйрак усти бези касалликлари, кўпайиш аъзоларидаги бузилишлар, бепуштлик, эндометриоз, кистлар, саратон (рак), диабет, тироид касалликлари, болаларда конвулсия(шайтонлама)лар, гиперактивит, ҳаракатларнинг бузилиши, aутизм, бош айланиши ва оғриши, депрессия, алзгеймер, паркинсон, мултипил склероз, қон босимининг пастлиги ва юқорилиги, аллергик касалликлар, эгзема, астма ва ҳассос (юқори) сезувчанлик... Кўп давлатларда қўшимча моддалар устида қилинган тадқиқот натижалари кишини даҳшатга солади. Аммо шу билан бирга, дори сотиш ҳисобига бойиётган ширкатларга қарата баланд овозда гапирадиган, уларга қарши норозилик кампанияси бошлаб, бу муаммони амалда ечишга ҳаракат қилаётган жамият йўқлиги ҳам бир ҳақиқатдир. (“GMO” бўлимига қаранг.) Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling