ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet6/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Е-171, Титаниумдиоксит (TiO2). Титаниумдиоксит дунёда энг ёйғин қўлланилган минералдир ва нанотехнологиянинг учта асос моддасидан биридир. Табиий минерал бўлган титаниумдиоксит нанотехник услубда атом шакли ўзгартирилиб, актив бир нанопарча форматига солингандир. Фотон нури остида титаниумдиокситнинг органик моҳияти кимёвий реакция оқибатида парчалана бошлайди. Бу сунъий жараён ўсимликларда яшанган фотосинтезга ўхшайди. Фотосинтез - ўсимликларнинг қуёш нури остида - карбондиоксит, сувдан органик модданинг хосил бўлишидир. Титаниумдиоксит бунинг тескарини қилади: органик моддаларни парчалаб, уларни карбонодиоксит ва сувга ажратади. Бунинг маъноси шу демакдир: титаниумдиоксит нанопарчалар ҳар қандай бир органик модда, ҳар қандай жонли ҳужайрага тегганида, уларни парчаланишига олиб келадиган кимёвий реакцияни бошлаб юборишга қодир мудҳиш бир хусусиятга эга!
Бугун Титаниумдиоксит озиқ-овқат моддаларида, шакарда, муроббода, сақичда, шакарда, қандда, тузда, карбонатда, сутли ичимликларда, сутда, сут кукунида, пишлоқда, пишлоқ сувида, маргаринда, унда, хамирда, товуқда, гўштда, балиқда, денгиз махсулотларида, сўя махсулотларида, тиббий дориларда, баданпарвариши (крем, атир-упа, парфюм, косметика) махсулотларида, тиш пастасида, оқартувчиларда, детержан, бузилишдан сақловчилар ва хакозaларда қўлланилади. Шунингдек, ҳавони тозалаш учун ва ёки сув омборлари, дарё ва кўлларга - ичимлик суви олиш мақсадида – титаниумдиоксит - нанопарчалар сепилмоқда.
Бундан ташқари, ўз-ўзини тозалаган ойналар, қоплама материаллари, девор бўёқлари, рўмол, газмол ва кийимлар ҳам нанопарчалар билан ишлаб чиқарилмоқда.
Оғиз, тери ва нафас йўли билан вужудга кирган нанопарчаларнинг организмни тарк этмасдан тўқималарда бирикиб, буйракларга катта зарар бергани тасбит этилди. Бундан ташқари, нанопарчалар жонли хужайраларга ўтганида, ҳужайраларни, айниқса, мия ҳужайраларини вайрон этиб, генларни мутацияга дучор қилишга қодир эканлигини ҳам кўрдик.
Косметикада ва қуёш кремларида кенг қўлланилаётган титаниумдиоксит ва цинк-оксид нанопарчалари нурга хассосдир, қуёш остида қолган терида ДНК ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Терида бир яра бўлса, у орқали қон оқимига кирган нанопарчалар мия, юрак, жигар, буйрак, талоқ, суяк илиги ва нерв системига ҳам ўзининг манфий таъсирини ўтказа олади.
Нанопарчaлар ҳужайра ичига кира оладилар, митокондрини ҳароб этиши мумкин, демак, энергия ва протеин ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига, ДНК мутациясига ва ҳужайранинг ўлишига олиб келиши мумкин. Нанопарчаларнинг энг кўп жигарга, кейин талоққа ёйилгани кўрилмоқда.
Сичқонларга берилган карбон нанопарчанинг буйрак ҳужайралари ўлимига сабаб бўлиб, янги ҳужайранинг ўсишига тўсиқ бўлгани тасбит этилгандир. Ҳолбуки, сув тозалаш системларида карбон нанопарчалари кенг қўлланилмоқда ва, демакки, сув билан бизнинг организмимизни ишғол этмоқдадир.
Озиқ-овқат саноатида қўлланилган ранглантирувчи моддаларнинг генотоксик таъсирлари, уларнинг гормонал бузуқликлар ва неврологик хасталикларга олиб келиши исботланган. Титаниумдиоксит (TiO2) дунёда ишлаб чиқарилаётган ранглантирувчи моддаларнинг 70%ни ташкил қилади.
Бугун ҳар бир кишининг ичимлик ва озиқ-овқатда кунига 300 грамм титаниумдиоксит истеъмол қилгани тахмин этилмоқда. Нанотехнология саноати чиқиндилар шаклида атроф-муҳитга ташланганида, тупроқ, сув ва микрофлорага катта зарар беради. Бу, ўз навбатида, шундай муҳитда етишадиган озиқ-овқат сифатини ҳам бузади.
Тадқиқотларга кўра, TiO2 нанопарчалари инсон манийсидаги ҳаракатчанлик ва тиғизликка катта зарар беради. Шунингдек, умрнинг қисқаришига, тестестероннинг тушишига сабаб бўлади. Хистопатологик топилмаларда Ti02нинг маний ғилофида эпителиум қалинлашувига ва қон айланишида варикозга сабаб бўлаётгани кузатилгандир. Бутун бу тадқиқотлар ҳам, Ti02 нинг жонли организмларга келтириши мумкин бўлган кулфатнинг бутун даҳшатини кўз олдига келтиришимизга камлик қилади, албатта.
Ti02 наноматериал сифатида энди зираотда (қишлоқ-хўжалигида) ҳам қўлланила бошлади. Юқорида эслатилган махсулотлардан узоқ туриб, титаниумдиоксит зарарларидан сақланмоқ эҳтимол мумкиндир, аммо унинг зираотда борлиги, ундан сақланишни имконсиз ҳолга келтириб қўймоқда.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling