ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ Кам чайнаш


Download 1.1 Mb.
bet3/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ

Кам чайнаш


Карбонгидратлар, органик кислоталар, хушбўй моддалар ва тузларнинг ҳазми оғизда, сўлаклар билан бошланади, чайнаш пайтида ферментлар билан қоришади ва бир қисми оғиздаги майда томирларга сингиб кетади.
Оғир карбонгидратларнинг ҳазми оғизда бошланиб, ошқозонда айни ферментлар билан давом этади. Оғизда овқатнинг кимёвий таркиби ҳақида тўпланган маълумотлар мияга юборилади. Мия бу хабарни таҳлил қилиб, овқатнинг ҳазмини дастурлайди. Бу ҳолатда чайнаш жараёни муҳим ҳисобланади. Таом қанчалик яхши чайналса, мия унинг таҳлилини шунчалик яхши қилади ва ҳазм тизимини шунга кўра тайёрлайди. Чайналган таомнинг таъми ва ҳиди оғизда тарқаши ва қаймоққа ўхшаш суюқлик (кимус) ҳолига келиши керак. Бу 15-40 та чайнаш ҳаракати билан ҳосил бўлади.
Оғизда кўп сонли акупунктур (ҳар бир тишнинг тагида 2 та) нуқталари жойлашган. Чайнаш пайтида озуқалардан чиққан қувват бу акупукнтур нуқталари воситасида тананинг умумий қуввати билан қоришади. Шунинг учун кичик ютумлар билан ичиш ва кичик луқмалар ҳолида ейиш керак.
Сут, гўшт суви, мева-сабзавот суви ёки сув кичик ютумлар билан истеъмол қилинади, оғизда илитилади, сўлак билан яхшигина аралашганидан сўнг ютилади. Агар махсулотлар етарлича чайналмаса, ҳазм бошидан бузилади.
Тез еган киши кўп ейди, чунки тана озуқадаги қувватни оғиздаги акупунктур нуқталари воситасида ололмайди, фақатгина кимёвий парчаланиш реакциялар натижасида ҳосил бўлган қувватни олади.
Яхши чайналмаган таом ё парча ҳолида, ёки катта бўлак ҳолатида ошқозонга киради. Ошқозон бу парча ёки бўлакни ҳазм, қила олмайди, фақат чиритади. Тоза нон, хусусан тоза оқ нон парчаларининг (хусусан қон гурухи “0” бўлганлар учун) ва гўшт парчаларининг (хусусан қон гуруҳи “А” бўлганлар учун) зарари катта.
Ошқозонда чиришни бошлаган парча ва бўлаклар ичакларга ўтади ва у ерда чиришда давом этади. Ичакларда чириган парча ва бўлаклар қондаги лейкоцитларни кўпайтиради. Иммунитет тизими бунга қарши мухофаза дастурини ишлаб чиқаришга мажбур қолади. Шу тарзда хар ейилган таом иммунитет тизимига зарба бера-бера, танани фалокатга олиб боради.
Фақат янги мева ва кўкатларда, уларнинг уруғлари ва қобиқларида бундай хавф йўқ. Улар ичаклардаги фойдали микробларни кўпайтиради ва тананинг фойдасига ишлайди. Бунинг учун мева ва кўкатларни пўстлоқлари ва бир қанча уруғлари билан ейиш мақсадга мувофиқ. Ичакларнинг микрофлорасини жонлантириш учун қилинадиган яна бир нарса - кунига 1-3 саримсоқ истеъмол қилиш, ютишдир.

Яхши чайнашнинг фойдалари


  1. Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.

  2. Аралаш ейишнинг зарари камаяди.

  3. Ҳазм жараёни қисқаради.

  4. Ошқозон, ошқозон ости бези, жигар ва буйракларнинг иши осонлашади.

  5. Oз фермент (инсулин ҳам) сарфланади.

  6. Ошқозон, ичак, жигар, ошқозон ости бези, иммунитет тизими, диабет, шиш, саратон, аллергия, тиш чириши, нерв ва руҳий касалликларидан сақланган бўлади.

  7. Мавжуд касалликлар енгиллашади.

  8. Семизликдан қутилади ва ҳоказо.

Олимлар наркотик, сигарет ва алкоголга муккадан кетиш ва бошқа психологик ва нерв касалликларининг негизида ҳам кам чайнаш ётишига амин бўлишган. Яхши чайналмаган таом жигар, талоқ ва юракка оғир юк бўлади.
Аъзоларнинг бу ҳолати руҳий мувозанатни бузади. Алломалар: “Луқмани катта олган ва яхши чайнамаган киши телбаликка юз тутади”, дейишган.
Ҳазмсизлик, қандли диабет касаллиги, ошқозон, ичак, жигар, талоқ ва бутун соғлиққа оид муаммолардан қутулиш учун тўғри озиқланиш ва овқатни яхши чайнаш кифоядир.
Бу сатрларни ўқиганлар болаларни нотўғри озиқлантириб, уларни қанчалик катта тахликага судраётганларини билишлари керак. 1,5 ёшгача чайнашни билмаган, она сутидан ташқари озуқаларни ҳазм қила олмайдиган, жоҳил ота-оналардан муҳофазасиз қолган бечора болаларга зўрлаб таом едирадиганлар бераётган таомини, ҳеч бўлмаса, чайнаб беришлари керак.

Кўп ейиш


Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик бор”. (Муҳаммад (с.а.в.)
Ейиш улар учун бир жазо, бир тузоқ ва бир кишан бўлажак”. (Довуд (а.с.) “Мечкайлик дарахтини эккан касаллик мевасини теради”. (Мақол)
“Мечкайлик дарахти”нинг касаллик меваларини қандaй ҳосил қилганига эътибор қаратсак.
Емак кўп ейилганда, ошқозон ҳазм учун эритувчи ферментларга эҳтиёж сезади. Фермент ишлаб чиқаришда тана қийнaлади ва бунинг учун кўп энергия ва зарур озиқ моддалар талаб қилади.
Соғлом киши ошқозони 200-250 гр. овқатнинг биринчи ҳазмини - озуқа ва ҳазм кучига қараб – 3 ёки 4 соат мобайнида жараённи оxирига етказади. Бу миқдорда овқатни ҳазм қилиш учун юрак зўриқмайди.
Аммо икки баробар овқат ейилса - уни ҳазм қилиш учун, ортиқча қисмини заҳира қилиш, метаболизма сарқитларини чиқариб ташлаш учун - юрак 4-6 марта кўпроқ ишлашга мажбур бўлади.
Бундай ишлаш фақат юракни эмас, овқат ҳазм қилиш, сақлаш ва ортиқчаларини вужуддан чиқариб юборишга йўналган барча аъзо-органларни ҳам қийнайди.
Масалан, бир машина тошли, вайрон ва ноқулай йўлда тўғри йўлда xаржлайдиган ёқилғининг бир неча марта кўпини сарфлайди. Масофа бир xил, аммо сарфланган ёқилғи миқдори ҳар xил.
Мунтазам кучаниб ишлашдан ярамас ҳолга келган мотор каби, инсон юраги ҳам ортиқча ишлаш оқибатида ўз ризқини тез тугатади. Чунки бизга ажратилган умр - юрак зарблари (уришлари) саноқлидир.
Ёш одам кўп овқат еса, танаси қувватли бўлгани учун, уни ҳазм қилади, ортиқча моддаларни эса ташқарига чиқариб ташлай олади. Аммо кўп ейиш одат тусига кириб, танани зўрлаш давом этаверса, бу қувват тугайди, бора-бора ортиқча моддалар вужуддан чиқарилиши сусаяди.
Вужуддаги ортиқча моддалар омборлари тўлганидан кейин эса, бу моддалар қонга аралаша бошлайди. Бундан қон оғирлашиб, айланиши секинлашади. Ортиқча моддалар томирларнинг деворларига ёпишиб, вақт ўтган сайин, томирлар торая бошлайди.
Торайган томирлардаги қон, аъзоларни етарли даражада таъминлай олмайди. Етарли озиқ олмаган аъзолар мияга “Биз очмиз!”, хабарини юборади, тана кўп oзиқ талаб қилади ва инсон кўп ея бошлайди. Ва инсон кўп ея бошлайди!
Ея-ея қондаги ортиқча моддалар, томирдаги торайишлар яна-да ортади. Бундан қон қуюқлашади, аъзоларнинг очлик ҳисси кучаяди. Бундай қон айланиши кишида фикрни жамлаш, хотира, тушуниш, англаш ва ўрганиш қобилиятини камайишига, танада касалликлар бир-бир ўзини кўрсата бошлайди. Фикр ухлайди, ҳикмат ўлади, аъзолар тўхтайди, ин соний сифатлар секин-аста йўқолади. Шундай қилиб, “Ейиш улар учун бир жазо бўлади”, ҳикмати зуҳур бўлади.
Баъзи кишилар кўп ейишнинг бадалини семириб кетиб, семизлик келтирган касалликлар билан оғриб тўлайдилар. Баъзилар, аксинча, қанча ейишса ҳам, озғинлигича қолаверишади. Бу тоифага мансублар ўзларини семизлардан кўра соғломмиз деб ўйлашади. Аслида, уларнинг ҳолатлари семизларникидан ҳам xавфлидир. Чунки моддалардан юзага келган ортиқчаликлар, токсинлар ва қўшимча моддалар семизлар вужудида ёғга айлангани учун, органлар емирилишининг - қисман бўлса-да, олди олинади.
Аммо озғинлар қонида айланган токсинлар температура, йўтал, терлаш, бурун оқиши, қусиш, ич кетиши, сизлоғичлар, чипқон воситасида ташқарига чиқариш ишлови (функцияси) органларни чарчатиб, ярамас ҳолга келтиради. Токсинлар мускул, бўғим ва аъзоларда йиғилиб, ўша жойларда оғриқ, йиринглашув, кистлар ҳосил бўлишига ва генетик ўзгаришларга (мутацияга) сабаб бўлади. Бу кишилар тез-тез касалланадиган, муаммоли ва асабий инсонлар ҳисобланадилар. Яъни кўп еб семирган билан кўп еб семирмаганнинг мубтало бўлган балоси айнидир.
“Аъроф” сурасининг 31-чи оятида “Енглар, ичинглар, фақат исроф қилманглар, чунки Аллоҳ исроф қилганларни севмайди”, - дейилган. Бу оят Аллоҳдан қўрқишни ва уялишни унутган инсонларга қаратилгандир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Сизнинг Аллоҳга энг севимлиларингиз ейиши оз ва бадани ориқ бўлганларингиздир” ва “... очкўз (кўп овқат ейдиган) ва қорни катта бўлган Жаннатга кира олмайди”, деганлар.
Бу ҳадиси шарифлар бугунги кун инсонининг соғлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Танамиздаги тизимлар фақатгина табиий емакларни ҳазм қилаолади ва табиий озуқаларни сингдиришда ҳеч қандай муаммо чиқармайди. Аммо сингдириш тизими ва иммунитет тизимимиз гени ўзгартирилган, ген технологияси ва нанотехнологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилган озуқаларнинг маълум миқдордан ортиқчасига дош бера олмайди.
Бундай маҳсулотлардан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Шу боис, ҳеч бўлмаса, оз ейишни ўрганиш керак.

Аралаш ейиш


Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳеч қачон сут билан балиқни, нордон нарсани, тухум ва гўштни аралаштириб емаганлар. Мижозга тўғри келмаган ёки бир бирига тўғри келмай, ҳазм учун алоҳида ферментлар керак бўладиган таомлар бир-бири билан аралаштирилса, ҳазм бўла олмасдан чирийди. Масалан, карбонгидратлар билан протеинлар, сут махсулотлари билан балиқ, бир неча сигирдан соғилган аралаш сут, аралаш гўшт (бир xил жинсли икки хайвоннинг гўшти, бир ҳайвоннинг гўшти би лан бошқасининг ёғи, қўзичоқ билан товуқ гўшти ёки ҳар қандай гўшт қоришими), балиқ билан гўшт, қоришим ёғлар (қўй билан товуқ ёғи, қуюқ ва суюқ ёғ) бир-бирларига зид ҳисобланади.
Чунки уларнинг парчаланиши учун керакли ферментлар бир-бирига зиддир. Бу зидлик ферментларнинг ишлаб чиқарилишига тўсиқ бўлади, ишлаб чиқарилган ферментларнинг бири-бирини йўқ қилишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм бўлаолмасдан, чирий бошлайди.
Бу ошқозонда соатлар давом этадиган жараён бўлиб, ичакларда ҳам давом этади. Шу сабаб, таомдан кейин қонда лейкоцит миқдори кўпаяди, ошкозонда шишкинлик, дам, жиғилдон қайнаши пайдо бўлади.
Чириш ёки ачиш натижаси бўлган заҳарли ва кислотали қолдиқлар сингдириш ҳужайраларига тўғридан тўғри таъсир қилиб, ичаклар фаолиятини секинлаштиради. Фаолияти секинлашган ичакларда тўпланган колдиқлар унда ичакларда “чўнтакча”лар ҳосил қилади. Бу
“чўнтакча”ларда тошлар вужудга келиб, йиллар давомида қолиб кетади.
Озиқланишдаги хато давом этаркан, ичаклар оғирлашиб бораверади, уларнинг фаолияти янада секинлашади ва ич қотиши юзага келади.
Ичак деворлари канализация қувур(труба)лари каби заҳарли, ёғли қолдиқлар билан қоплангани учун вужуднинг интоксикацияси тезлаша бошлайди. Вужуд чидамлилигини йўқотади, ҳолсизлашади, ичакларда мунтазам газ пайдо бўлади, уйқу ва дангасалик ортади.
Чириган ёки ачиган таом қолдиқлари ичакларни заҳарлаб, қонга аралашади. Бу қолдиқлар қондан бутун органларга ва ҳужайраларга ёйилиб, уларни ҳам заҳарлайди, натижада касалликларга йўл очади. Томирларни тиқади, аъзо ва бўғинларда тўпланади.
Тиқилиб қолган томирларда оққан қуюқ, оғир қон аъзоларни таъминлашда камчилик сезади ва юқорида айтиб ўтганимиздек, мияга “Биз очмиз!”, деган сигнал юборади.

Тез-тез ейиш


Қадимги ҳакимлар “Касаллик нима?” саволига “Ейилганни ҳазм қилмасдан, устига таом ейишдир”, деб жавоб беришган.
Касалликларнинг асосий сабаблардан бири ҳазмнинг тамомланишини кутмасдан, бир овқатнинг устига бошқа овқат ейишдир.
Ҳазм тизими маълум қоидалар билан ишлайди. Бу қоидаларга кўра, 200-250 гр. миқдоридаги таом ошқозонда 3-4 соат, сўнгра нозик ичакларга ўтиб, ҳазм бўлади, бунга биринчи ҳазм дейилади.
Таомнинг турига, миқдорига ва оғирлигига қараб биринчи ҳазм 6-10 саотгача давом этади. Ошқозонда ҳазм тамомланмасидан ейилган бир луқма ҳам ошқозондаги ҳазм жараёнини бузади. Бу луқма аввалги луқма билан тўқнашганида ҳазм бўлмагани учун ачиш ва чиришни бошлайди.
Аввалги овқат бузилиб чириши натижасида жиғилдон қайнайди, меьда да газ пайдо бўлади ва қорин шишади.
Аслида, илк ҳазмдан эмас, учинчи ҳазмдан кейин, яъни озуқалар қондан ҳужайраларга ўтганидан кейин бошқа таом еса бўлади. Яъни, кунда икки марта овқатланиш инсон учун кифоя қилади. Ичиш масаласида ҳам мезон айни шундай.
Бугунги кунда кишилар, хусусан, аёллар ва болалар, куннинг асосий қисмини нималарнидир чайнаш билан ўтказишади. Йўлда, кўчада гаплашиб кетаркан, кинода ёки дарсда ҳам бир нарсалар чайнаб ўтиришади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) кўпинча оч ва сувсиз юрардилар. Уч кеча кетма-кет оч юрган вақтлари бўлган.
Расулуллоҳ алайҳиссалом “Кечқурун ёки кундузи икки мартадан овқат ейиш иллатдир” ва “Қорни тўқ бўлатуриб, овқат ейиш ҳам касаллик, ҳам ҳаромдир”, деганлар.
Шундай экан, энг муҳим соғлиқ қоидаси ва барча касалликларга даво бўлган ягона даво яхшигина оч бўлгандан кейин овқатланишдир.

Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик


Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озуқалардир.
Ширинлик ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди.
Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин, тўғридан тўғри ичакларга ўтади. Демак, аввал сув, кейин - бирга емаслик шарти билан - мева ёки ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак.
Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал, оғир ва қуруғини кейин ейиш керак бўлади.
Таомдан кейин мева ёки ширинлик ейилса, мева-ширинлик ҳазмини тамомлаши учун ичакларга ўтмасдан, ейилган емакка тақалиб, туриб қолади, чирийди ва газ чиқаради.
Қуръони Каримда мазкур тартибга риоя этиш буюрилган: “...ўзлари танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини айлантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21). Кўриб турганингиздек, бу оятларда мева гўштдан олдин саналган.
Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қилдик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгидрат-ширинлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти.
Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак. Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим. Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозоннинг кенгайишига, ошқозон кисло-
тасининг тарқалиб, заифлашишига, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради (“Кам чайнаш” бўлимига қаранг).
Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат кейин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қилиши нормал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади. (“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг” амридан кейин келган).
Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум сув ичишлари мумкин.

Эскирган ва иситилган таомлар


Янги кўкат, сабзавот ва мевалар қуёшдан олган қувватга тўла бўлади. Янгилигида ейилганда танага қувват беради ва ҳазми осон кечади.
Пиширилганда қуёшдан олган қувватни ва тирик сувларини йўқотиб аслига, яъни тупроққа ва минералларга айлана бошлайдилар. Сувини йўқотган кўкатнинг ҳажми камайиб, минераллар ҳажми ортади.
Бир килограмм яшил, пиширилмаган исмалоқни ҳеч ким ея олмайди, аммо бир килограмм исмалоқдан пиширилган таом осонликча истеъмол қилинади. Бу минерал моддалар вужудда оғир қолдиқлар пайдо қилади ва мускулларда, аъзоларда, томирларда тўпланиб, уларни қаттиқлаштиради.
Шу сабаб, пишган кўкат таоми ўрнига хом кўкат ейиш, пишганини эса оз миқдорда ейиш тўғри бўлади. Таомни бир оз совутиб ейиш керак бўлади. Таом инсонни эмас, инсон таомни ҳурмат билан кутиши керак.
Микроблар туриб қолган таомларнинг таркибини ўзгартиради. Таом иситилганда янги кимёвий аралашмалар юзага келгани учун иситилган таомнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Иситилган таомнинг таъми ўзгаради, ҳазми оғир кечади, ҳатто ҳазм бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ўзидан инсон вужудига зарарли булган электромагнетик тўлқинлар чиқаргани учун микротўлқинли печларни таом иситишда қўлланиш ҳам зарарлидир. (“Сув” бўлимига қаранг.)
Пайғамбаримиз (с.а.в.) кечқурун қолган, эртаси куни иситилган таомни асло емаганлар.

Таом ейишда "Бисмиллоҳ"нинг аҳамияти


Таомни ейишга "Бисмиллахир-рохманир-рохийм" билан бошламоқ керак. “Таомга "бисмиллаҳ” билан бошлаб, сўнгида "Алхамдулиллаҳ" деганнинг дастурxондан турмасданоқ гуноҳлари кечирилади." (Табароний). Бизнинг тановул қилганимиз бутун емак ва таомларларнинг 60-90 фоизи сувдан таркиб топган."Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси таомлардаги сув тизимини мутаaссир этиб, уни мусбат энергия билан тўлдиради. ("Сув" бўлимига қаранг).
Бу калималарнинг таъсири таомнинг ҳар заррасида зоҳир бўлади. Емак 3 та ҳазмни кечиб, 4-нчи ҳазмга келганда, ҳужайралар бу емаклардан (метахондрияларда) зикр ишлаб чиқаради.
"Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси - емак ейила бошлагандан тортиб, то зикр ишлаб чиқишгача - бутун жараённи муҳофаза қилади, уни осонлаштиради.
Таомни ўнг қўл билан ейиш керак.
Пайғамбаримиз (с.а.в) "Таомни ўнг қўлингиз билан енг, чап қўли билан шайтон ейди", деганлар.
Умар бин Аби Саламa дейди-ки, "Пайғамбаримиз менга: Ўнг қўлинг билан е, ва олдингдан е, деди" (Муслим, "Ашриба",108).
Таомни ўнг қўл билан ейишнинг маъноси, фикри ожизимизча, шу: инсон вужуди бир энергия манбаи ўлароқ, магнитга ўхшайди: унинг ўнг тарафи, асосан, позитив, чап тарафи, асосан, негативдир.
Одам таомни ўнг қўли билан еса, емак позитив энергия таъсирида бўлади ва у вужуд манфаати учун харжланади.
Чап қўл билан ейилган емак эса, негатив энергия таъсирида бўлади ва у вужуднинг зарарига ишлайди.

Қўшимчали тайёр таомлар ва ичимликлар


Озиқ овқат саноати маҳсулотлари, консервалаштирилган махсулотлар, соғликни, хусусан, болалар соғлигига жуда катта xавф туғдиради. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Бу озуқалар метаболизмга, иммунитет тизимига ва генларга жиддий таъсир қилади. Ҳазм бўлмаслиги туфайли томирларнинг тиқилишига сабаб бўлади. Танадаги витамин ишлаб чиқарувчи механизмни, сув миқдори ва таркибини бузиб, қаришни тезлаштиради ва касалликларга сабаб бўлади.
10-12 ёшли болаларнинг аксарияти бу озуқаларнинг мия ва жинсий аъзоларига берадиган зарари оқибатида ҳозирдан ёш қарияларга айланиб бормоқда.
Бугунги кунда жаҳон озуқа саноатида бир йил ичида минглаб турдаги миллионлаб тонна қўшимча моддалар қўлланилмоқда.
Тайёр озуқаларни истеъмол қилишда назорат йўқлигидан киши ҳар куни 2000га яқин қўшимча модда истеъмол қилмоқда: ширинлаштирувчи, таъм берувчи, маҳсулот таркибини сақловчи, ранг берувчи, оқлаштирувчи, бузилишининг олдини олувчи, намлигини ушлаб турувчи, бўёқ, хушбўй ҳид берувчи ва ҳоказолар...
Озиқ-овқат саноати, қўлланилган қўшимча моддалар номларини маҳсулот ўралган қадоқда кўрсатиши керак. Аммо бу мажбурият фабрикаларнинг фақат ўзи ишлаб чиқарган моддаларгагина тааллуқли бўлиб қолмокда.
Масалан, бир корхона ўзи ишлаб чиқарган махсулотда сув, ачитқи, туз, ёғ, тухум ва шакар ишлатса, уларни қадоқда кўрсатaди, бироқ ун, сув, ачитқи, туз ёғ, тухум ва шакар таркибидаги қўшимча моддаларни кўрсатишга мажбур эмас. Шу билан биргаликда қўшимча моддаларнинг тайёрланиш услубини кўрсатиши ҳам шарт қилинмаган.
Сақич, шакар, конфет каби бутунлай кимёвий моддалардан таркиб топган, 10 квадрат сантиметрдан кичик ҳажмда қадоқланган махсулотларни ишлаб чиқарганлар, шу маҳсулотларнинг таркибини кўрсатишга мажбур эмас. Зайтун, гўшт, пишлоқ, нон, қоразираворлар, қуруқ мевалар, тоза мева, сабзавот ва кўкатлар каби очиқ, яъни қадоқланмаган ҳолда сотиладиган озуқаларда, ресторан ва кондитер цехларида тайёрланган таомларда ҳам қўшимча моддаларни кўрсатиш мажбурияти йўқ.
Бу мажбуриятсизлик инсон сиҳҳати учун жуда таҳликали бир вазият туғдирмоқда.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling