ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet8/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

3. Бисфенол (Bisphenol-A). Бисфенол-А диоксин гуруҳига оид энг кўп қўлланилган моддадир. Тайёр (пакетланган) егуликлар, пластмас шиша, детержан, косметик ва баданпарвариш махсулотларида сақловчи (қўриқловчи) ўлароқ қўлланилади. Бисфенол-А тиш пастаси ва таом билан - оғиз орқали, парфюм ва детержанлар билан - нафас орқали қонимизга кирмоқда.
Ҳашорат дорилари, гигиеник салфетка (прокладкалар), лаб бўёғи ва пластикларда ҳам қўлланилган бу моддалар аёллик гормони осторогенга тақлидан ишлаб чиқарилгандир.
Вужудида Бисфенол-А бўлган хомиладор аёлда остороген даражаси юксак бўлгани учун, бачадон оғзи очилмайди ва оқибатда цезар амалиёти қилиниши керак бўлади. Айни пайтда ҳомиладор аёл вужудида андроген даражаси ҳам юксалади. Эркакларда эса аксинча, уларда Бисфенол-А андроген даражасининг пасайишига сабаб бўлади.
Бу ҳолат эркакларнинг хотинлашувига, аёлларнинг эса эркаклашувига, ҳар икки жинсда эндрометрозисга сабаб бўлади. Оқибатда, хотинлар боласини туширади, эркаклар жинсий органларида аномалия ва бепуштлик пайдо бўлади.
Aлюминий гидроксид (Е173): Манбаси алюминий бўлган бу қўшимча модда вaктсинaларда бузилишни олдини олувчи, баъзи таблеткалар ва ширинликларда ранг (алюмин ранги) берувчи ва намдан сақловчи сифатида қўлланилади. Токсик ёки аллергик ҳар қандай моддани, шу билан бирга қўшимча моддаларни ҳаддан зиёд сезувчанликка, мускул атрофияси (торайиши) ва фалажга сабаб бўлиши мумкин.
Бу қўшимча модда кўп давлатларда ман қилинишига қарамай, Туркияда фақат дори ва ширинликларга эмас, бемалол ош тузига қўшилиб сотилмоқда, ҳаммага, ҳатто чақалоқларга ҳам едирилмоқда!
Моносодиум глютамат (MSG) (E-621): Лаззат оширувчи. Қатор озиқ-овқат корхоналари ва ресторанларда лаззат оширувчи сифатида фойдаланилади. Хусусан, Хитой, Япон ва Турк ошхоналарида фойдаланилади. MSG воситасида юзага келадиган муаммолар: бош оғриғи, чанқаш, ич кетиши, терлаш, кўкракда сиқилиш, гарданда қизиш ва астма билан оғриганларда астма хуружларининг кучайиши.
MSG келтириб чиқарган муаммоларга “Хитой ресторани синдроми” ҳам дейилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling