ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар


Download 1.1 Mb.
bet4/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар:

  1. Сақич хамиртуруши (сақичнинг асосий моддаси): сақич хамиртурушининг қадоқда кўрсатилмаган таркиби: каучук, вакс, антиоксидан, эластомер, дарахт елими, винил полимер, парафин ва қўшимча моддалар (қайсилиги ёзилмаган).

  2. Ширинлаштирувчилар (7та): табиий бўлмагани учун ҳаммаси ҳазмни бузади ва қанд касаллигига замин ҳозирлайди. Бунга қўшимча тарзда аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бузади, бош оғриғи, айланиши, хушдан кетишларга сабаб бўлади. Лаблар, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади.

Аспартамнинг таркибида фенилаланин деган аминокислота мавжуд. Фенилаланин ва метаболик қолдиқлар қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўпайиш аъзоларига ва мияларига зарар етказади. Бундай зарарлар бепуштликка, фикрлашдаги камчиликларга ва ақлий заифликларга сабаб бўлади.

  1. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар (3та): Ген технологияси ва нанотехнология воситасида ишлаб чиқарилган, бадан-руҳ ва гормонал мувозанатга таъсир қилади. (“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.)

  2. Нам сaқлoвчи (глицерол): Чўчқа ёки чорвачилик маҳсулотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология воситасида ҳам олинади.

  3. Эмулгатор (лецитин): Асосан, чўчқа маҳсулоти.

Ўсимликлардан қилинган эмулгаторларда “ловия лецитини” деб ёзишади, аммо бу ҳам аслида, гени ўзгартирилган ловиядан тайёрланади.
Яъни, ҳар иккиси ҳам сиҳҳат учун таҳликалидир.

  1. Ялтиратувчилар (2та): Бири, “шеллак” бўлиб, гени ўзгартирилган бир ўсимлик битидан олинади. Аллергия ва шунга ўхшаш кутилмаган симптомларга йўл очади. Иккинчиси, “карноба муми”дир. Бразилия хурмоси мумига ўхшаган синтетик мум. У қоғоз ишлаб чиқариш ва мебель саноатида ишлатиладиган ялтиратувчидир.

  2. Ранг берувчи ва нам сaқлoвчи (титаниумдиоксид, Е 171): нанотехнлогияда ишлатиладиган асосий моддалардан бири. Бир мунча вақтдан бери минерал ҳолида эмас, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Оғиздан танага кирган ва тўқималарда тўпланган мазкур нанопарчалар органик моддани сув ва карбондиоксид (углекис гази) даражасигача парчалаш хусусиятига эга. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананинг сув таркибига таъсир қилади. Қўлланилиш соҳаси кенг: дори-дармон, витамин, ширинлаштирувчилар, сақич, ун, шакар, туз, карбонат, кукунлаштирилган егуликларга оқартирувчи ва нам тутувчи сифатида қўшилади.

Кўриб турганингиздек, 2,5 грамлик кичик сақичда камида 18 та қўшимча модда мавжуд. Камида деяпмиз, чунки ҳар бир қўшимча модданинг 1 ёки 3 ўз қўшимчалари бор.
Сақич устида “Лаксатив модда қўшилган” ва “Сақич, ютманг” каби ёзувлар бор. Болалар бу огоҳлантирувчи ёзувларни тушунишмайди ва, табиийки, ҳамма болалар сақични ютади.
Қўшимча моддаларни ишлаб чиқарувчилар “Қўшимча моддаларнинг ичида зарарсиз, ҳатто фойдали бўлганлари бор”, дейишади.
Бир неча йил аввал бу гап тўғри бўлиши мумкин эди, аммо бугун қўшимча моддалар турли хом ашёдан, турли технологиялар ва услублар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишлаб чиқариш услубларининг, маҳсулотнинг кимёвий таркибининг ва манбаларининг ишончли, таҳликали ёки шубҳали бўлиб-бўлмаганини аниқлаштириш имконсиз. Масалан, каротен (Е160) табиий А витамини манбаидир.Мазкур витамин табиий ўсимлик пигментларидан олинади. Бетанин (Е162) эса қизил лавлагидан олинади. 30 йил аввал бу шаклда табиий ўсимликлардан олингани учун иккаловининг ҳам номи, 30 йил аввалгидек ҳозир ҳам “ишончли” синфидан жой олмоқда.
Аммо, бу вақт давомида янги услублар ва технологиялар қўлланилиши бошланган ва мазкур қўшимча моддалар умумий ҳисобда GM ўсимликларидан олинмоқда. Ҳатто биосинтез ёки нанотехнология воситасида ҳам олинаётганлари бор. Шундай экан, улар “ишончли” эмас, "таҳликали" ҳолга келиб улгурган. Демак, этикеткали ёки этикеткасиз бўлсин, устида таркиби ёзилган бўлсин-бўлмасин, қўлланилган ҳақиқий қўшимча моддаларни ва уларнинг манбаларини аниқлаш имконсиздир. Бундан ташқари, ҳар бир маҳсулотга ўнлаб қўшимча моддалар қўшилмоқда. Баъзи қўшимча моддалар алоҳида тарзда зарарли бўлмаса ҳам, бошқа моддалар билан қўшилгандан сўнг зарарли бўлиши мумкин ёки бир-бирининг зарарини кўпайтириши мумкин (синержизм таъсири), ёки бадандаги турли моддалар билан, ичилган дори-дармон ва озуқалар билан, ишлаб чиқарилган ферментлар билан қўшилиб,”xавфли” ҳолга келиши мумкин. Энг кўп қўлланиладиган қўшимча моддалар алоҳида ҳолда ҳам зарарлидир.

Кенг қўлланиладиган қўшимча моддалар



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling