ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet5/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Бисфенол-А: Озиқ-овқат, парфюмерия, идиш-товоқ ва кир ювиш моддалари саноатида бузилишнинг олдини оладиган қўшимча модда сифатида аралаштирилади. Aстроген гормони каби таъсирга эга бўлган бисфенол-А қўшилган махсулотлар, танада астроген таркибининг ортишига сабаб бўлади. Бу ҳолат трамбосит ишлаб чиқаришнинг камайишига ва қон ишлаб чиқаришнинг бузилишига, аёлларда ҳам эркакларда ҳам эндрометриоз пайдо бўлишига сабаб бўлади. (“Эндрометриозис” бўлимига қаранг.) Айни пайтда астроген ортиқчалиги хотин вужудида андроген гормонининг кўпайишига олиб келса, эркак вужудида андроген гормонининг озайишига олиб келади. Бу хотиннинг эркаклашувига, эркакнинг хотинлашишига сабаб бўлади.

Нитрат-селитралари


Қайта ишланган гўшт махсулотларига энг кўп аралаштириладиган қўшимча моддалардан. Бу икки модда маҳсулот(емак)ни бузилишдан сақловчи, унгa ранг берувчи ва унинг лаззатини орттируви сифатида қўлланилади.
Натрий селитраси (Е-250): Барча қайта ишланган гўшт маҳсулотлари (сосиска, колбаса, салaми, бостирма) қўшимча моддалар билан тайёрланади. Гўшт маҳсулотлари билан вужудга кирган Натрий селитраси саратон (рак) келтириб чиқарувчи нитросемин моддасини ишлаб чиқаради. Нитросеминлар тўқималарга зарар беради, мутация ва саратонга (ракка) сабаб бўлади (чамбар ичак саратони, жигар саратони, ошқозон ости бези раки, мия раки, лейкемия ва бошқалар).Натрий селитраси маҳсулотларини истеъмол қилиш бош айланиши, оғриши, нафас олишда қийналиш, қон ишлаб чиқаришнинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Натрий сульфити (Е221): Озуқа моддаларида ва дориларда ранг ва қуруқликни сақловчи, бузилишни олдини олувчи, оқартирувчи сифатида қўлланилади ва кўп қўлланиладиган сульфитловчи ҳисобланади.
Ферментли ичимликларда, аксарият ресторанларнинг салат барларида, пиво ва шароб каби спиртли ичимликларда мавжуд.
Кондитер маҳсулотлари, пишлоқлар, сақичлар, музқаймоқ, апелсинли ичимликлар, бутун тайёр ичимликлар, мева шарбатлари, қуритилган узум, ўрик, анжир, кекс ва бисквит каби пиширилган маҳсулотлар, чойлар, таъм берувчи, тайёр денгиз махсулотлари, мураббо, желелар, консерва ва қуритилган кўкатлар, музлатилган картошкалар, тайёр шўрва, колбаса, сосиска, қуритилган гўшт ва балиқ махсулотларида қўлланилади.
Туркиядаги Памукқалъа университети тиббиёт факультети ўз изланишларида натрий сульфитнинг истеъмоли ўрганиш қобилияти ва хотиранинг бузилишига, мия функцияларининг бузилишига сабаб бўлиб, бу жиддий касалликларга олиб келиши аниқланган.
Сульфитлар кўкракда сиқилиш, қоринда чангаклар, қичишма, ич кетиши, қон босимининг тушиши, мияда қизиш, ҳолсизлик пайдо бўлишига ва қон босимининг кўтарилишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, сульфитлар астма билан оғриганларда астма хуружларини кучайтириши мумкин.
Натрий селитраси (Е-250) ва Натрий сульфит (Е221) айниқса, эмбрион, чақалоқ ва болаларга катта зарар беради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling