Ким ошди савдоси (аукцион) технологик схемаси (ўқитувчининг хатти-харакати)
“Ким ошди савдоси” тушунчасини тушунтиради. Ким ошди савдоси – савдо-сотувнинг кенг тарқалган тури, унда товар энг кўп нарх қўйган сотиб олувчига тегади.
Бир маъноли жавоб талаб қилувчи савол беради, масалан “Хусусиятларни айтинг...”, “Ушбу мавзу бўйича қандай тушунчалар билан Сиз танишсиз?”(ўқув машғулот бошида). Қисқа ва лўнда жавоб беришни таклиф қилади
Жавобларни тезлик билан йиғиб олади. Ҳар бир тутилишдан кейин, учгача санашни бошлайди.
Оҳирги жавоб берган ўқувчини ғолиб деб эълон қилади.
Жавобларни умумлаштиради ва хулосалар қилади
“Ўйланг - жуфтликда ишланг - фикр алмашинг” педагогик технологиясида ўқитувчи хатти-харакатларининг технологик схемаси
1. Ўқитувчи савол ва топшириқ беради: олдин ўйлаб чиқиш, сўнг қисқа жавоблар ёзиш
2. Ўқувчилар жуфтликларга бўлиниб, бир - бири билан фикр алмашадилар ва иккала жавобни мужассам этган умумий жавобни ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
3. Ўқитувчи, 2-3 та жуфтликларга аудиторияга ўз ишининг қисқа якунини ифодалаб беришни таклиф қилади, уларнинг жавобларини изоҳлайди.
Гуруҳли иш учун топшириқ
1.Қўлланмада берилган ўқитиш технологиясидаги қайтар алоқанинг усул ва воситаларидан фойдаланиш сифатини экспертиза қилинг ҳамда зарур ҳолатларда ўзгартириш киритинг (1-илова, 8.2-мавзу).
2.Иш натижасининг тақдимотига тайёрланинг.
Топшириқни бажариш учун йўриқнома
1. Гуруҳ сардорини танланг.
2. Гуруҳ сардори қуйидагиларни ташкиллаштиради:
- қайтар алоқанинг усул ва воситаларидан фойдаланиш сифатини баҳолаш бўйича якка тартибда ишлашни;
- эксперт баҳолаш жадвалини ҳамкорликда тўлдиришни, зарур ҳолатларда ўзгартиришлар киритишни;
- иш натижасининг тақдимотига тайёрлашни ташкил қилади.
3. Гуруҳ сардори бажарилган ишлар юзасидан тақдимот қилувчини аниқлаш таклифини киритади.
Топшириқ учун ажратилган вақт: 30 дақ.
Тақдимот: 3 дақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |