Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган мехнат шартномасини иш берувчи томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
*194.Қандай ҳолларда аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайди?
Жавоб: Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан мехнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.(181-модда).
*195.Ижро интизоми нима? У қандай меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади? Бу борада қандай ҳукумат қарорлари қабул қилинган?
Жавоб: Рўйхатдан ўтказилган барча ҳужжатларнинг ижро этилиши назорат қилинади. Ижрони назорат қилишга қуйидагилар киради:
1. Ҳужжатни назоратга олиш.
2. Ҳужжатнинг ижрочигача ўз вақтида етиб боришини текшириш.
3. Ижронинг боришини текшириш ва йўналтириб туриш.
4. Ҳужжатлар ижросини назорат қилишни умумлаштириш ва ҳисобга олиш.
Ижрони назорат қилишни ташкил этишдан асосий мақсад ҳужжат ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашдир. Назоратни раҳбарлар, девонхона ходимлари, масьул ижрочилар олиб борадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Асосий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Унда бундай ҳужжатларни назорат қилишнинг махсус тизими ишлаб чиқилган.
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак. Шу тарзда ҳужжатлар ижросининг муайян ҳуқуқий муддати давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий органлари ҳужжатлари билан белгиланади. Ижронинг якка тартибдаги муддатини эса ташкилот раҳбари қўяди.
Ижро этиш муддатлари ҳужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан бошлаб календарь кунларда ҳисобланади. Ижро этишнинг охирги санаси ҳужжат матнида ёки раҳбар резолюциясида кўрсатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |