Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*205.Меҳнат шартномаси тушунчаси ва талабларини изоҳланг


Download 0.5 Mb.
bet58/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*205.Меҳнат шартномаси тушунчаси ва талабларини изоҳланг.
Жавоб: Меҳнат шартномасини ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар, келишуви, шунингдек мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Ходим ва иш берувчи мехнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимига сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, мехнат шартномалари тузиши мумкин. (ЎзР МК нинг 72-моддаси).
*206.Меҳнат шартномаси мазмуни, шакли ва муддати ҳақидаги фикрингиз.
Жавоб: Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Мехнат шартномасида тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
1.иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
2.ходимнинг меҳнат вазифаси – мутахассислиги, малакси, у ишлайдиган лавозими.
3.Ишнинг бошланиш куни;
4.Меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
5.Меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Мехнат шартномаси ёзма шаклда икки нусхада муаяйан, номуайян ва 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилиб тарафлар томнидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади.
(ЎзР МКнинг 73-74-модда).
*207.Ишга қабул қилиш вақтида фуқаролардан қандай асосий ҳужжатлар талаб қилинади?
Жавоб: ЎзР МКнинг 80-моддасига асосан ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги хужжатларни:
Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, - туғилганлик тўғрисида гувохнома ва турар жойидан маълумотномани;
Меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
Қонун хужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгагина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тзғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.
Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling