Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


Оила - кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий – маданий организм. Фуқаролик


Download 0.5 Mb.
bet61/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Савол-жавоб

Оила - кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий – маданий организм.
Фуқаролик - шахснинг муайян давлат қарамоғида бўлиши, шу давлатга, мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам мансуб эканлиги, шу мансубликнинг ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдамида тасдиқланганлиги.
Ватан - инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол топтирадиган, ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган табаррук маскандир. У аждодлардан авлодларга қоладиган буюк мерос, энг азиз хотира. Ватан ота-боболаримизнинг хоку-поклари жо бўлган, вақти-соати етиб ҳар биримиз бош қўядиган муқаддас заминдир.
Ватан туйғуси - бу азиз ва гўзал Ватанимизга юксак эътиқод билан яшаш, унга ҳамиша садоқатли бўлиш демакдир. Ватанга садоқат барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. Ватан туйғуси – бу халқимизнинг олтин мероси, анъаналари, тили ва маданиятига ҳурмат билан қараш, Турон, Туркистон, Ўзбекистон деб аталувчи юртимизнинг тарихини муттасил ўрганиб боришдир.
Қадриятлар - борлиқ ва жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Қадриятлар билан боғлиқ масалалар ҳаётнинг энг асосий мавзулари бўлиб ҳисобланади. Қадриятларни ғарбда аксиология фани ўрганади. У кенг тарқалган фалсафий фанлардан биридир. Хозирги даврда қадриятлар тўғрисида мамлакатимизда фалсафа, маданиятшунослик, сиёсатшунослик, психология фанлари турли тадқиқотлар олиб бормокдалар. Собик Иттифоқда қадрият мавзуси 60-йилларгача тадқиқ этилмас эди. Ҳозир Ўзбекистонда бу масалага диккат-эътибор кенгайди. Негаки, қадриятлар мустақилликни мустахкамлайдиган маънавий омилдир.
Қуръон - (арабча «қуръон» - қироат, ўқув) - ислом динида муқаддас деб тан олинган китоб. Унда ислом ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва аҳлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари ўз ифодасини топган.
Ҳадис - (арабча «ҳадис» - ривоят, нақл, ҳикоя, ахборот етказиш) ислом динида Қуръондан кейинги муқаддас манба, Муҳаммад пайғамбарнинг фаолияти ва кўрсатмалари ҳақидаги ривоятлар мажмуи.
АСОСИЙ САНАЛАР

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling