Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*208.Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари нималардан иборат?


Download 0.5 Mb.
bet59/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*208.Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари нималардан иборат?
Жавоб: ЎзР МКнинг 97 моддасига биноан меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин.

  1. тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин:

  2. тарафлардан бирининг ташаббуси билан:

  3. муддатнинг тугаши билан:

  4. тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган холатларга кўра:

  5. мехнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Мехнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт қонунда йўл қўйиладиган ҳоллардагина тарафлар томонидан мехнат шартномасида кўрсатиб қўйилиши мумкин.

  6. янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

*209.Таълим муассасасининг Устави нима?
Жавоб: Таълим муассасасининг устави – бу таълимнинг тури ва хусусиятлари ҳамда таълим муассасасида кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади. Устав маҳаллий ҳокимликлар томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Устав ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Умумий қоидалар
2. Таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари
3. Таълим олувчилар
4. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий ишлар
5.Таълим муассасаларининг тузилишлари
6. Педагог ходимлар, ўқув тарбиявий ходимлар
7. Таълим муассасасига раҳбарлик қилиш
8. Жамоат ташкилотлари
9. Мол-мулк ва маблағлар
10. Қайта ташкил этиш ва тугатиш
*210.Таълим муассасасининг паспорти нима?
Жавоб: Таълим муассасаси паспортида ўқув юртининг моддий-техника базаси, асосий ижтимиоий-иқтисодий кўрсаткичлари, ўқувчилар контингенти, ўқитувчилар таркиби, ўқув майдони, кутубхона фондлари, ўқув-ишаб чиқариш тизими, устахоналар, спорт базаси кўрсаткичлари, таълим муассасасининг охирги 2 йилдаги молиявий ҳолати ёритилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling