Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг
V.АЛ ва КҲКлар йўналишлари, мутахассислик ва касбий масалалар
Download 0.5 Mb.
|
Савол-жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изоҳли атамалар Маданият
V.АЛ ва КҲКлар йўналишлари, мутахассислик ва касбий масалалар
Аттестациядан ўтувчининг мутахассислиги ва таълим муассасаси йўналишига оид саволлар берилади. Изоҳли атамалар Маданият – (арабча “маданият” сўзи мадиналик, шаҳарлик, таълим-тарбия кўрганлик маъносини англатади) кишиларнинг табиатни, борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш жараёнида яратган моддий, маънавий бойликлар ҳамда бу бойликларни қайта тиклаш ва бунёд этиш йўллари ва услубларини қай даражада эгаллаганликларини билдиради. Мафкура – (арабча “мафкура” сўзи нуқтаи-назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуини билдиради) жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуидир. Ғоя - инсон тафаккури маҳсули. Миллий ғоя – миллат тафаккурининг маҳсули бўлиб, инсон ва жамият ҳаётига маъно ва мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир. Маънавият – (арабча “маънавият” сўзи маънолар мажмуи деган маънони билдиради) кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, аҳлоқий, бадиий, илмий, диний тасаввурлари ва тушучалари мажмуидир. Маънавият мафкура тушунчасига яқин ва улар бир-бирларини тақозо этадилар. Маърифат - (арабча «арафа» - «билмоқ» сўзидан олинган) – таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, фалсафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-билимини, маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият. «Маърифат» тушунчаси «маънавият» ва «маданият» тушунчалари билан чамбарчас боғлангандир; маърифат тарихи жамият тарихининг ажралмас қисмидир. «Илм-маърифатга қизиқиши суст миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди», дейди И.А. Каримов. Маҳалла - арабча «маҳалла» - жой, ўрин, макон) – Ўзбекистоннинг муайян тарихий шароитларида, асрлар давомида шаклланиб, фаолият кўрсаётган, аҳоли яшайдиган маъмурий-ҳудудий бирлик, уюшма. Менталитет - (лотинча «mens» - ақл, идрок) – жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қуввати. Жамият, миллат ёки шахснинг менталитети уларнинг ўзига хос анъаналари, расм-русумлари, урф-одатлари, диний эътиқод ва иримларини ҳам қамраб олади. Миллат - (арабча «миллат» - халқ) – кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, умумий маданият ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан ташкил топган барқарор бирлиги. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling