9
тадқиқот ишлари доирасидаги «Ишемик инсултнинг ўткир даврида
реперфузион терапияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш методлари»
(2011-2014 йй.) АДСС-15.14.2 амалий илмий лойиҳасида акс эттирилган.
Тадқиқот мақсади ишемик инсультнинг
кечишини касалликнинг энг
ўткир даврида нейровизуализация ва гемодинамика паттернларига кўра
прогнозлашнинг нур ташхиси усулларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
КТ текширувлари маълумотларининг таҳлилига асосланиб ишемик
инсультнинг ўта ўткир даврида кечишини прогнозлаш мезонлари аниқлаш;
атеросклеротик пиликчалар эмбологенлиги мезонларини тўлдириш ва
бош мия ишемияси ўчоғининг ўлчамлари билан боғлиқлигини баҳолаш;
ишемик инсультда эхокардиографик ўзгаришларни тадқиқ этиш;
интракраниал гемодинамиканинг паттернларини
ажратиб олиш учун
мақбул мезонларни ишлаб чиқиш;
ишемик инсультли беморларда церебрал гемодинамика ва церебро-
васкуляр реактивлик ҳолатининг хусусиятларини тадқиқ этиш;
интракраниал гемодинамика паттерни ва ишемия ўчоғи ўлчамига кўра
допплерографик ва нейровизуализациявий таққослов ўтказиш;
ультратовуш усуллари нуқтаи-назаридан
тромболитик терапиянинг
самарадорлигини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: