Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

76-модда. Акциядорларнинг
умумий йиғилишида овоз бериш
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси-битта
овоз" қоидасига мувофиқ ўтказилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича
кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
44/66
мустасно.
77-модда. Овоз бериш бюллетени
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш
бюллетенлари орқали амалга оширилади.
Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан
тасдиқланади. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган
акциядорга (унинг вакилига) берилади.
Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини
ўтказиш санаси ва вақти, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни қараб чиқиш
навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича "ёқлайман", "қаршиман" ёки "бетарафман"
деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари, овоз бериш бюллетени
акциядор томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма акс эттирилган бўлиши лозим.
Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш
тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод
тўғрисидаги маълумот акс эттирилган бўлиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши
лозим.
78-модда. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида
овоз берилганида овозларни санаб чиқиш
Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол
тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича
берилган овозлар ҳисобга олинади. Юқоридаги талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш
бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга
олинмайди.
Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир
неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман
ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling