Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

79-модда. Овоз бериш якунлари
тўғрисидаги баённома
Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг
аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
45/66
баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан
сўрғичланади ва сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.
Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига қўшиб
қўйилиши лозим.
Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб
эшиттирилади ёки акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари
тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш ёки акциядорларга юбориш орқали акциядорларнинг
эътиборига етказилади.
80-модда. Акциядорлар умумий
йиғилишининг баённомаси
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан
кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда
раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:
акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт;
жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони;
йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;
йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби кўрсатилади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган
масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган
қарорлар акс эттирилиши лозим.
81-модда. Жамиятнинг кузатув кенгаши
Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Қонун билан
акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш
бундан мустасно.
Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган жамиятда
кузатув кенгаши вазифаси жамият устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига
юкланиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал
этишга ваколати бўлган муайян шахс ёки жамият органи жамият уставида ўз аксини топиши керак.
Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз
вазифаларини бажариб турган даврда бадал тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси
вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва
тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling