"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
13/66
акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.
Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда
акциядорларнинг умумий
йиғилиши фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
Устав фондини камайтириш вақтида жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг
манфаатларини ҳимоя қилиш шартларига риоя этилиши зарур.
23-модда. Жамиятнинг устав фонди
миқдори камайтирилгани тўғрисида
кредиторларни хабардор қилиш
Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан бошлаб жамият кечи билан 30
кун ичида бу қарор хусусида ўз кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади. Кредиторлар
жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига
хабарнома юборилган санадан
эътиборан кечи билан 30 кун ичида жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро
этишни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: