"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
14/66
"Олтин акция" қийматга
эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда гаровга қўйилмайди, устав
фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
"Олтин акция" устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш йигирма беш фоиздан
ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий этилиши мумкин. Давлатнинг "олтин акция"дан
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
"Олтин акция" акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (бундан
буён матнда давлат вакили деб юритилади) тайинлаш воситасида реализация қилинади.
Давлат
вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида ушбу Қонуннинг
65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи-тўртинчи, еттинчи,
саккизинчи, ўн саккизинчи, ўн
тўққизинчи хатбошиларида, шунингдек 82-моддаси биринчи қисмининг еттинчи,
йигирма иккинчи-
йигирма тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича вето қўйиш ҳуқуқи билан
мажбурий тартибда иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма шаклда
амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: