Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
Download 186.56 Kb. Pdf ko'rish
|
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20-модда. Устав фондининг миқдори*
- "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 12/66 21-модда. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш
19-модда. Жамиятнинг
устав фонди ва акциялари Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Жамиятнинг устав фонди унинг мол-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди. Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим. Жамият таъсис этилаётганда унинг барча акциялари муассислар ўртасида жойлаштирилган бўлиши керак. 20-модда. Устав фондининг миқдори* Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак. Жамият устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим. "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 12/66 21-модда. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставида ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқи жамиятнинг уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг кузатув кенгашига берилган бўлса, кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий (одатдаги) акцияларнинг ва эълон қилинган миқдорлари (улушлари) доирасида ҳар бир турдаги имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари, шу жумладан, мазкур қонунга мувофиқ жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эга бўлган акциядорлар учун жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгиланган бўлиши лозим. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида қайд этилади. Бунда эълон қилинган муайян тоифа ва турдаги акцияларнинг миқдори жойлаштирилган ана шу тоифа ва турлардаги акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак. Download 186.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling