ПЕДАГОГИК АКМЕОЛОГИЯ ТАРАҚҚИЁТИДАН - Тасаввуфда илми ладуний (юксак, улкан) инсон онгидан ташқари илм саналиб илоҳий билишдир. Шарқда педагогик акмеология сифатида ўз “акме”сини шакллантиришда илмул яқийн (назарий билиш), айнул яқийн (амалий билиш) ва ҳаққул яқийн (илоҳий билиш) даражаларидан фойдаланиш анъана тарзида намоён бўлади. Ҳаққул яқин бу хос кишиларнинг илми саналган.
- Чет эл олимларидан Скот Барменнинг фикрига кўра мотивация 4 та асосий категориядан иборат:
- 1. Фаолиятнинг ўзидаги қизиқишдан келиб чиқадиган холат– ички мотивация.
- 2. Бошқа одамларни хурсанд қиладиган холат ёки вазифа – ижтимоий мотивациядир.
- 3. Ютуқ мотивацияси – бунда бошқалар билан рақобатлашиш мақсадида вазифаларни яхши бажариш.
- 4. Кўмакчи мотивация – бунда мотивация рағбатлаш ёки жазолаш орқали пайдо қилинади. (Jelf Helstead. Navigating the new pedagogy: six prinsiplex thet transform teaching. 26-b.)
Хулоса - Педагогик акмеология фани бугунги кунда қатор турдош фанлар билан алоқадорликда шаклланиб ривожланиб бормоқда. Унинг асосий мақсади педагог шахсининг профессионал даражасига етишиш жараёни, унинг шаклланиши, моҳияти, етуклик даражасининг қонуниятларини ўрганишдан иборат.
- Педагогик акмеология таълим жараёни моҳиятига кириш орқали шахснинг ривожланиши ва ўз-ўзини ривожлантиришни лойиҳалаш; педагогик фаолиятда етукликка эришишнинг индивидуал йўлларини аниқлаш; касбий педагогик мезонларни аниқлаш ва қабул қилиш; сифат даражасида ўсишни таъминлаш учун акмеологик ёндашувнинг шакл ва метод, усул ва услубларини ўрганиш; педагогик воситалар орқали компетентлик йўлларини белгилаш ва б.
Тавсиялар - 1. Олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг 6 блок махсус фанлар блокига “Педагогик акмеологиянинг долзарб муаммолари” модулини киритиш.
- 2. Республикада шу соҳанинг етук олимларининг ҳудудий малака ошириш институтларидаги иштирокини таъминлаш.
- 3. Низомий номидаги ТДПУ базасида шу соҳа бўйича доктарантурага ёш мутахассислар қабулини ташкил қилиш.
- Мардонов Ш.Қ . Избуллаева Г.В.
Do'stlaringiz bilan baham: |