104
10-БОБ. ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ
10.1. Электр хавфсизлиги ҳақида умумий тушунчалар
Ҳаётда электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланиш йўлга
қўйилганлиги сабабли электр токи таъсирида рўй бериши мумкин бўлган
бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш муҳим масалалар қаторига
киради. Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни
олдинроқ сезишнинг имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам
элетр токи
хавфига қарши ташкилий ва
техник чора-тадбирлар белгилаш, тўсиқ
воситалари
билан таъминлаш, шахсий ва жамоа муҳофаза
тизимларини
ўрнатиш ниҳоятда муҳимдир.
Умуман электр токи таъсири фақат
биргина биологик таъсир
билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ёйи таъсири, магнит майдони
таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинадики, буларни билиш ҳар
бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради.
Электр токидан инсон организмида термик (яъни иссиқлик),
электролитик ва биологик таъсир кузатилади.
Электр токининг термик таъсири инсон танасининг баъзи
жойида куйиш, қон томирлари, асаб ва ҳужайраларнинг қизиши сифатида
кузатилади.
Электролитик таъсир эса, қон таркибидаги ёки ҳужайралар
таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида қоннинг
физик ва
кимёвий
хусусиятларининг
ўзгаришига
олиб
келадиган
ҳолат
тушунилади. Бунда электр токи марказий асаб тизими ва юрак-қон
тизимини кесиб ўтмасдан, тананинг баъзи бир қисмларига таъсир
кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: