Акрам исмоилов
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
Кўпик билан ўчириш. Кўпик ҳосил бўлиш учун ҳаво зарраларини
сув қобиғи билан ўраш, яъни ҳаво зарраларини сувга сингдириш керак. Ишқорлар билан кислоталар аралашмасининг кимёвий реакцияси ёки сув билан кўпик ҳосил қилувчи модда ва ҳаво аралашмасини механик аралаштириш асосида кўпик ҳосил килинади. Кимёвий кўпик 80 фоиз карбонат ангидрид гази, 19 фоиз сув ва 0,3 фоиз кўпик ҳосил қилувчи моддадан ташкил топади. Механик кўпиклар эса 90 фоиз ҳаво, 9,6 фоиз сув ва 0,44 фоиз кўпик ҳосил қилувчи моддадан иборат бўлади. Қаттиқ моддалар ва асосан енгил алангаланувчи суюқликлар ёниб кетганда кўпик билан ўчириш яхши натижа беради. Чунки енгил алангаланувчи суюқликлар солиштирма оғирлиги сувдан енгил ва уларни сув билан ўчириб бўлмайди. Кўпик билан ўчиришнинг асосий хусусияти шуки, у енгил алангаланувчи суюқлик юзасини ёки қаттиқ жисм юзасини юпқа кўпик қавати билан қоплаб, ёнаётган модда билан ҳаводаги кислород ўртасида тўсиқ ҳосил қилади. Бу тўсиқнинг мустаҳкамлиги кўпикнинг турғунлик хоссасига боғлиқ бўлади. Кўпик тез алангаланувчи суюқликдан анча енгил бўлганлиги сабабли унинг юзасида муҳофаза қобиғи ташкил этади, бу қобиқ суюқлик буғлари ҳосил бўлишига тўсиқлик қилади, шунингдек кислородни киритмайди. Агар кўпикнинг турғунлиги кам бўлса, унда суюқлик юзасида узилиш ҳосил бўлиши мумкин, яъни таранг тортилиб турган парда очилиб кетиши мумкин, бу эса, албатта, алангаланишнинг қайтадан бошланишига шароит яратади. Бундан ташқари кўпикнинг иссиқлик ўтказиш хусусияти жуда паст бўлганлигидан, ёнаётган юзадан иссиқликнинг суюқлик юзасига таъсир этишига тўсиқлик қилади. Кимёвий кўпиклар асосан қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичларда кенг қўлланилади. Механик кўпиклар эса 4—6 кўпик ҳосил қилувчи кукунлар ёки аралашмаларнинг сув ва ҳаво билан аралаштирилиши ҳисобига кўпик генераторлари, кўпик ҳосил қилиш стволларида кўпикка айлантириб фойдаланилади. Ўчириш учун ишлатиладиган кўпикларнинг ўзига хос белгилари уларнинг турғунлиги ва кўпик ҳосил қилиш даражасидир. Кўпик ҳосил қилиш даражаси бу кўпикнинг уни ҳосил қилиш учун сарфланадиган моддаларга нисбати ҳисобланади. Кўпик ҳосил қилиш даражаси химиявий кўпиклар учун 5, механик кўпиклар учун 8—12 бўлиши мумкин. Юқори кўпирувчи механик кўпикларда бу миқдор 100 ва ундан катта бўлади. Кўпикнинг турғунлиги эса унинг ҳарорати сўнмасдан маълум ва қаттиқ чидаш бериши ҳисобланади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling