Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

 
Гуруҳ усули. Бу статистик усулнинг таркибий қисми ҳисобланиб 
бахтсиз ҳодисаларнинг бир хил шароитларда ва айрим белгилари билан 
(масалан вақти ва содир бўлган жойи, бахтсиз ҳодисанинг хусусиятини ва 
ҳ.к.) гуруҳ ҳолида такрорланишини аниқлаш имкониятини беради. 
 
Топографик усул. Бу усул ҳам гуруҳ усулининг кўринишларидан 
бири бўлиб, қуйидаги ҳолларда қўлланилади. Гуруҳ усулида келтирилган 
бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ҳар хил шартли белгилар 
билан белгилаб (масалан, Н-1), иш жойи ҳудудларининг режасида бахтсиз 
ҳодиса юз берган жойларга огоҳлантирувчи белгилар қўйиб чиқилади. Бу 
усулда маълум иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг такрорланиши 
ҳақида кўргазмали маълумот олинади. 
Ҳар қандай статистик текшириш каби, бу усул билан бахтсиз 
ҳодисаларни таҳлил қилишда ҳам олинган материал, асосан бахтсиз 
ҳодиса ҳақида тузилган Н-1 шаклдаги акт ҳар томонлама ўрганилади. 
Актда бахтсиз ҳодиса юз берган жой, жароҳатланиш тавсифи, оғирлик 
даражаси, воқеа шу кеча-кундузнинг кайси вақтида юз берганлиги 
хақидаги маълумотлар акс этади. 
Монографик усул. Бу усулнинг моҳияти шундаки, бахтсиз ҳодиса 
юз берган айрим бўлимлар чуқур ва ҳар томонлама ўрганилади. Асосий 
диққат-эътибор технологик жараёнларнинг чекланиши, айрим иш 
усуллари, ишлаб чиқаришнинг хавфли лаҳзалари ва санитария-гигиеник 
талаблар меҳнат шароитига қаратилиши керак. Бу усулда корхоналарда 
рўй берган бахтсиз ҳодисалар, ҳалокатлар ва касб касалликларининг 
сабаблари аниқланади ва ўрганилади.
Худди шундай тахлиллар турдош корхоналар бўйича ҳам 
ўтказилади. 
Монографик усул ишлаб чиқариш шароитида келиб чиқиши мумкин 
бўлган бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш имкониятини беради. Шунингдек 
қурилаётган ёки лойиҳаланаётган турдош корхоналарда шунга ўхшаш 
бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқмаслигини таъминлашга ҳаракат 
қилинади. 
Бу усул хулосалари асосида лойиҳалаштирилаётган корхоналарда 
технологик жараёнларни ўзгартириш ва такомиллаштириш чора-
тадбирлари кўрилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling