Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


I.I. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

I.I. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ 
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. 
Мактабгача таълим ўзлуксиз таълим тизимининг бошланғич тури хисобланади, 
хамда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонуни ва «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида ташкил этилади.
Мактабгача таълимнинг мақсади 

Мактабгача таълимнинг максади: бола шахсини мактабгача ёшдаги 
болалар таълим-тарбиясига куйиладиган Давлат талабларига мувофиқ соғлом ва етук, 
мактабга ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш. 
Мактабгача таълимнинг вазифалари

Мактабгача таълимнинг вазифалари: болаларни халкнинг бой миллий
маданий-тарихий мероси ва маънавий ахлокий жихатдан тарбиялаш: болаларда миллий 
ватанпарварлик хисларини шакллантириш, мактабгача ёшдаги болаларда билим олиш 
эхтиёжини, ўқишга интилиш мойилликларини шакллантириб, уларни мунтазам 
равишда таълим жараёнига тайёрлаш, болаларнинг тафаккурини ривожлантириш, 
ўзининг фикрини мустакил ва эркин ифодалаш малакаларини шакллантириш
болаларнинг жисмоний ва рухий соглигини таъминлашдан иборат. 
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни 
олдига куйилган максад ва вазифаларнинг бажарилиши «Мактабгача ёшдаги болалар 
таълим-тарбиясига куйиладиган Давлат талаблари» оркали назорат килинади. Давлат 
талабларидан мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия мазмунининг 
асосий йуналишлари хамда уларнинг мактабга тайёргарлик даражасига куйиладиган 
минимал талаблар белгилаб берилган бўлиб у давлат хужжати сифатида эътироф 
этилади.Болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни олдига куйилган 
максад ва вазифаларнинг бажарилишига эришиш «Болаларни ривожлантириш ва 
мактабга тайёрлаш» таянч дастури асосида амалга оширилади. 
«Таълим тўғрисида»ги Қонун хамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да 
мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий тараккиётини таълимнинг асосий омили бўлган 
кадрларни тайёрлаш борасидаги энг зарур тадбирлар тизими белгилаб берилган. 
Соғлом авлодни тарбиялаш давлат ва жамиятнинг устивор йўналишидир.
Давлат талаблари асосида тўзилган «Учинчи мингйилликнинг боласи» таянч 
дастурига асосан мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналари, тарбиячилари, хамда, 
ўзлари учун турли сохалар буйича дастурлар, қўлланмалар, тавсиялар, кизикарли 
китоблар, аклан ва жисмонан ривожлантиришга ёрдам берадиган турли-туман ўйинлар 
ва таълим тарбия методлари ёритилади. Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига 
куйиладиган Давлат талабларида белгиланган курсаткичларга эришиш 6-7 ёшдаги 
болаларни мактабга тўла тўкис тайёрлашга, мактабда бериладиган таълимни мукаммал 
ўзлаштиришга, мустакил Ўзбекистоннинг равнаки учун хизмат киладиган баркамол 
инсон бўлиб етишишларига замин хозирлайди. 
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни ривожлантириш ва мактабга 
тайёрлаш жараёни уч боскичда амалга оширилади: 
1. Болаларни жисмонан ривожлантириш. 
2. Болаларнинг нутки ва тафаккурини ривожлантириш. 
3. Болаларни маънан ривожлантириш. 
Мактабгача таълимнинг максад ва вазифаларига таянган холда «Болаларни 
мактабга тайёрлаш методикаси» фанининг максади талабаларни мактабгача ёшдаги 
болаларни мактабга тайёрлашнинг метод ва усуллари билан таништиришдан иборат. 
«Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси» фани қуйидаги вазифаларни ўз 
ичига олади: 

Талабалар мактабгача таълимнинг максад ва вазифаларини яхши билишлари; 

Болаларнинг мактаб таълимига умумий ва махсус тайёргарлиги тушунчаларини 
билишлари; 

Болаларни мактаб таълимига тайёрлашни аниклаш йуллари ва метод, усуллари тўғри 
сида билимга эга булишлари лозим. 




Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling