Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


Болаларни мактаб ва ўқувчилар ҳаёти билан таништириш


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

Болаларни мактаб ва ўқувчилар ҳаёти билан таништириш. Боланғич синф 
ўқувчиси ва боғчанинг тайёрлов гурухи тарбиячиси тайёрлов гурухи болаларини 
мактаб билан таништириш бўйича экскурсия уюштирадилар. Бундай экскурсиялар йил 
давомида 3 марта ўтказилиши мумкин. Экскурсия пайтида катта ва тайёрлов гурухи 
болалари мактаб ўқувчилари билан танишадилар, улар боғча болаларига ўзларини 
мактабдаги ўқишлари, ишлари тўғрисида гапириб берадилар; ўқувчилар хонасини 
қандай безаганликлари, табиат бурчагидаги ўсимлик ва ҳайвонларни қандай парвариш 
қилаётганликлари, устахонада қандай ишларни бажараётганликларини кўрсатадалар. 
Иш шакли қуйидагича бўлиши мумкин: 

синфда «Расмга қараб сўзлаб бериш» мавзусидаги дарс – машғулотни бирга 
ўтказиш. Спорт майдончасида ёки спорт залида мактабдаги жисмоний тарбия 
машғулотини бирга бажариш; 

биринчи синф ўқувчилари ва тайёрлов гурухи болалари ишлаган расмларни 
биргаликдаги кўргазмасини ташкил этиш; 

мактаб устахонасида ўқувчиларни меҳнат машғулотини кузатиш. Ўқувчилар ўзлари 
тайёрлаган ўйинчоқларни боғча болаларига совға қилишади; 

мактабда ўқиётган болалар ўз боғчасига келишади; 

«Мактаб» ўйини ташкил этиш. 
Болалар боғчаси тарбиячиси ва бошланғич синф ўқувчиси фаолиятига изчиллик яққол 
намоён бўлади. Бири болаларни тарбиялаш ва таълим беришни бошлайди, иккинчиси 
давом эттиради. Мактаб билан боғча ўртасидаги аълоқа мустаҳкам бўлгандагина бола 
тарбиясидан кўзланган мақсадга эришиш мумкин. 
Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги алоқанинг мазмуни ва шакллари. 
Боғча ва мактаб ўртасидаги алоқа икки йўналишда олиб борилади: 

Болалар боғчаси билан мактабнинг педагоглар жамоаси ўртасидаги алоқа. 

Боғча болалари ва бошланғич синф ўқувчиларини бир-бирларига яқинлаштириш. 
Тарбиячилар бошланғич синфда олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишнинг 
мазмунини, ўзига хос томонлари билан танишадилар, натижада боғчада болани мактаб 
талаби даражасида тайёрлаш истиқболлари белгилаб олинади. Мактабнинг бошланғич 
синф ўқувчилари катта ва тайёрлов гурухларида олиб бориладиган ишлар мазмуни 
билан танишиб борадилар ва мактабда таълим беришда болалар эгаллаган билим, 
малака ва кўникмаларга асосланадилар. 
Болалар боғчаси билан мактаб педагогларининг ўзаро алоқа ўрнатишларидан 
кўзланган асосий мақсад болаларни замон талабига жавоб берадиган даражада мактаб 
таълимига тайёрлаш учун ўқув тарбиявий ишлар бўйича мактаб билан боғча ўртасида 
мустахкам алоқа ўрнатиш, болаларнинг мактабда муваффақиятли ўқиб кетишлари учун 
болалар боғчаси ва мактабда олиб борилаётган таълим-тарбиявий ишларни чуқур 
тахлил қилиб, бу сохада юқори натижаларга эришишдир. 
Болалар боғчаси билан мактаб педагогик ташвиқот, методик ва амалий 
масалалар юзасидан бир-бири билан алоқа боғлайди. Педагогик ташвиқот ишлари 
болалар боғчаси мактабга тайёрлов гурухи тарбиячисининг ва биринчи синфда олиб 
бориладиган таълим-тарбиявий ишлар вазифаси билан таништиришни, мактабга 
тайёрлов гурухи ва 1-синф дастури мазмунини, тайёрлов гурухи болалари в мактабдаги 
1- синф ўқувчиларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишни тақозо этади. 
Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги узвий алоқанинг педагогик вазифаси 
боғчанинг тайёрлов гурухида ва мактабнинг 1-синфида олиб бориладиган таълим-
тарбиявий ишларни амалга оширишдаги фаолият шакллари ва усуллари билан ўзаро 
танишишни тақозо этади. 
Бу масалада боғчанинг тайёрлов гурухи тарбиячилари мактабнинг 1-синфида 
олиб борилаётган дарсларни кўзатадилар ва дарс, машғулотлардан кейин биргаликда 
йиғилишиб уни мухокама қиладилар, айрим методикалар бўйича семинар-
практикумларда қатнашадилар: илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, брлаларни 


71 
мактабга тайёрлаш бўйича ёки 1-синфда болаларга билим бериш бўйича педагогик 
кенгашларни ўтказадилар. 
Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги алоқанинг амалий вазифаси, шундан 
иборатки, бир томондан, ўқитувчи боғчанинг тайёрлов гурухига бориб ўзининг 
бўлажак ўқувчилари билан танишиб боради, иккинчи томондан, тайёрлов гурухи 
тарбиячилари ўзларининг собиқ тарбияланувчиларини биринчи синфда қандай 
ўқиётганини ўрганиб борадилар. 
Болалар боғчаси билан мактаб ўртасидаги узвий алоқа самарали бўлиши учун 
қуйидаги шартларга амал қилиш лозим. Боғча билан мактаб ўртасидаги алоқа изчил 
амалга оширилиб борилиши, у узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши, амалга 
ошириладиган ишлар, ҳал қилинадиган масалалар режали тусда бўлиши зарур. 
Ҳамкорлик асосини биргаликда ишлаш бўйича тузилган истиқбол режаси 
ташкил этиб, унда ўзаро алоқанинг бош вазифаси, мазмуни, иш шакллари, вақти, 
бажариш учун жавобгар шахслар кўрсатилиши лозим. 
Мактаб билан боғча йил давомида манна шундай алоқа ўрнатиб бориши 
натижасида таълим-тарбиявий ишлар яхши натижа беради. 
Болаларни мактаб ўқувчиларига яқинлаштириш шакллари ҳам хилма-хил: 
мактабга экскурсия уюштириш, синф хонасига, кутубхона, байрам эрталиклари 
ўтказиш ва бошқалардир.
Режалар аниқ, мазмунли бўлса ва оғишмай амалга оширилиб борилса, 
биргаликдаги ишлар бўйича исталган натижаларга, муваффақиятларга эришиш 
мумкин. Бу эса болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, уларнинг мактабда 
қийналмай ўқиб кетишларида яхши самара беради. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling