ТАСНИФИ:
1) Иценко-Кушинг касаллиги формасига қараб:
А) енгил формаси- бунда касаллик симптомлари кам ифодаланган, ҳайз цикли баъзан сақланган, остеопороз кузатилмайди
Б) ўрта оғир формаси- касалликнинг ҳамма симптомлари ифодаланган, лекин асоратлар кузатилмайди
В) оғир формаси -касаллик ҳамма симптомлари ифодаланган, шу билан биргаликда асоратлар: мушаклар атрофияси ва гипокалиемия натижасида ривожланиб борувчи мушак ҳолсизлиги, патологик суяк синишлари, ўпка-юрак етишмовчилиги, гипертоник буйрак, оғир руҳий бузилишлар в.х.
2) Иценко-Кушинг касаллигининг кечишига қараб:
А) прогресив- бунда касалликнинг кечиши тез бир неча ойларда ривожланади
Б) торпид- касалликнинг кечиши аста-секин бир неча йилларда ривожланади.
КЛИНИКАСИ: Касаллик кўпинча аста-секин ривожланади. Беморлар умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, орқа ва мучалардаги оғриқ, ҳайз циклининг бузилиши, либидо ва потенциянинг пасайиши, ташқи кўриниш ва юз рангининг ўзгариши, семизлик, аёлларда сочнинг эркакларникидай ўсиши, уйкучанлик, апатия, фикрлашнинг ёмонлашувидан шикоят қилишади. Объектив: ёғнинг юзда (ойсимон юз), кўкракда, қоринда, бўйинда, 7-бўйин умурткасида (“климактерик букрича”) жойлашиши кўриниб, мучалар ингичка бўлади. Тери қуруқ, кепакланадиган, мармарсимон рангда, унда фрункуллар ривожланишига мойил бўлади. Қорин, елкалар, кўкрак безлари, сонларнинг ички юзаларида қизил- бинафша рангидаги тортилган кенг дистрофик чизиқлар (стриялар) кўринади. Тери остида қон қуйилишга мойиллик бўлади. Аёлларда сочнинг эркакларникидай ўсиши (гирсутизм), бошдаги сочларнинг тўкилиши кузатилса, эркакларда феминизация, юзда сочларнинг кам ўсиши кузатилади.
Суяк системаси: Ҳар хил интенсивлик ва давомийликда кечадиган суяк синишлари ва деформациялари кузатилади. Суяк жароҳатланиши билан оғриқ реакцияси бир хил эмас, баъзан жуда кўп суяк синишларида ҳам бемор оғриқни сезмаслиги мумкин. Умуртқа поғонаси, бош суяги, қовурғалар, товон ва қўл бармоқлари суякларида остеопорозлар кузатилади. Бунинг сабаби глюкокортикостероидлар кўп ишлаб чиқарилганда оқсилнинг суякка бирикиши бунинг натижасида эса кальций тузларининг суякка бирикишининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Агар Иценко-Кушинг касаллиги ёшликда учраса остеопороз натижасида ўсишдан тўхташ юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |