Нерв-мушак системаси ва психика: 2 хил синдромда кечади:
1) Амиотрофик синдром (стероидли миопатия)- бунда мучалар проксимал бўлимидаги мушакларнинг ориқлаши ва атрофияси кузатилади, мушаклар кучи камаяди.
2) Оғриқ синдроми- бунда оғриқ шунчалик кучли бўладики, ҳатто беморларнинг ҳаракати чегараланган бўлади. Оғриқлар одатда бел соҳаси ва мучаларда бўлади. Оғриқ сабаби глюкокортикоидлар кўп ишлаб чиқарилишидан орқа мия илдизчаларининг қисилишидандир. Психик бузилишлардан неврастеник
астеноадинамик, депрессив, эпилепсиясимон ва иппохондрик- синестопатик синдромлар биринчи ўринда туради. Беморларда хотира, фикрлаш, интеллект пасайган, ташқи таассуротларга эмоционал жавоб сусайган, суицидал фикрлар пайдо бўлади.
Эндокрин система: Эркакларда импотенция, аёлларда дис- ёки аменорея, либидо пасайган. Бачадон, тухумдон ва сут безлари атрофияси кузатилади. Жинсий безлар фаолиятининг пасайишини гонадотроп ФСГ ва ЛГ гормонлари секрециясининг пасайиши билан боғлиқ. Агар касаллик ёшликда учраса СТГ ва гонадотроп гормолари ишлаб чиқарилиши камайишидан ўсишдан тўхташ ва жинсий ривожланишдан орқада қолиш кузатилади.
Лаборатор ўзгаришлар: Қонда-гипергемоглобинемия, эритроцитоз, нейтрофил
лейкоцтиоз, эозинопения ва лимфоцитопения. Касалликнинг актив стадиясида фибриноген концентрацияси ошади, гипергепаринемия билан биргаликда қоннинг фибринолитик активлигининг пасаяди ва геморрагик асоратлар юзага келади. Гиперхолестеринемия, гипоальбунемия, гиперглобулинемия, гипернатриемия, гиперхлоремия,
гипокалиемия, гипофосфотемия, ишқорий фосфотаза активлиги пасайиб остеопорозлар ривожланади, гипергликемия, глюкозурия (стероидли қандли диабет). Қон плазмасида АКТГ, кортизол, 17-ОКС, ренин миқдори ошган. Сийдикда оқсил, эритроцитлар, гиалинли ва донали цилиндрлар пайдо бўлади. Сийдик билан чиқадиган 17-ОКС ва кортизол миқдори ошган.
Рентген диагностика: Краниограммада калла суяги остеопорози, умуртқа поғонаси остеопорози (“балиқ умуртқаси”). Буйрак усти бези пневмосупраренографиясида уларнинг гиперплазияси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |