Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet21/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Симптоматик: Остепорзга қарши кальций препаратлари, гипертонияга қарши гипотензив воситалар в.х. берилади.
Симмондс-Шиен(Шихан синдроми)
ПАНГИПОПИТУИТАРИЗМ
Пангипопитуитаризм- гипоталамо-гипофизар системадаги жароҳатланиш бўлиб, гипофиз функциясининг пасайиши ва периферик эндокрин безларнинг етишмовчилиги билан характерланади. Бу синдром ўзида иккита касалликни қамраб олади: Симмондс касаллиги ва Шиен касаллиги. Симмондс касаллиги- гипоталамо-гипофизар тизим етишмовчилигининг оғир даражаси, унинг асосий сабаби гипофиз некрози бўлиб, кахексия ва полиэндокрин етишмовчилик билан характерланади. Касаллик кўпинча аёлларда учрайди. Шиен касаллиги (туғруқдан кейинги пангипопитуитаризм) аёлларда туғруқ давридаги массив қон кетишлар ёки кам ҳолларда септик ҳолатлардан кейин юзага келадиган гипоталамо-гипофизар етишмовчилик.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
Шиен касаллигининг асосий сабаблари
1.Туғруқдан кейинги массив қон кетишлар (1 литрдан ортик), коллапс, гипофиз портал системаси томирларига септик эмболиясига олиб келадиган оғир септик ҳолатлар
2.Тез-тез ва такрорий ҳомиладорлик
3.Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидаги оғир токсикозлар
Симмондс касаллиги аёлларда ҳам эркакларда ҳам учрайди ва унинг сабаблари қуйидагилар
1. Гипоталамо-гипофизар зона соҳасида инфекцион-яллигланишли жараёнлар
2. Гипоталамо-гипофизар зонани жароҳатлантиручи турли генезли бош мияда қон айланишининг бузилишлари
3. Бош мия травмалари
4. Гипоталамо-гипофизар соҳада нур терапиясини ўтказиш
5. Гипоталамо-гипофизар зона хирургик операциялари (гипофизэктомия)
6. Бирламчи ва метостатик ўсмалар
7. Гипоталамо-гипофизар зонада деструктив жараёнларин келтириб чиқарадиган касалликлар: туберкулёз, малярия, сифилис, саркоидоз
8. Турли этиологияли оғир қон кетишлар (ошқозон-ичак, бачадон, буйракдан в.б. қон кетишлар)
9. Номаълум этиологияли (идеопатик)
ПАТОГЕНЕЗИ:
Массив қон кетиш ва септик эмболия гипофизда қон айланишининг бузилиши, гипофиз портал системаси спазми, гипоксия, некроз ва гипофиз функциясининг тўлиқ ёки қисман пасайишига ҳамда кўпгина эндокрин безлар функциясининг етишмовчилиги (полигландуляр эндокрин етишмовчилик)- буйрак усти бези, жинсий безлар ва қалқонсимон безлар иккиламчи етишмовчилиги ривожланишига олиб келади. Жараёнга нейрогипофиз ёки гипофиз оёқчаси қўшилганда қандсиз диабет ҳам қўшилади. Шиен касаллигида баъзан симптоматика кам ифодаланиши мумкин ва аденогипофизнинг маълум бир функциясининг етишмовчилиги, масалан, фақатгина иккиламчи гипотиреоз ёки иккилимчи буйрак усти бези етишмовчилиги кузатилиши мумкин.
КЛИНИКАСИ:
Симмондс ва Шиен касалликлари клиник кўринишлари бир-бирига ўхшаш, лекин Симмондс касаллигида биринчи ўринда ривожланиб борувчи ориқлаш, бир ойда 3-6 кг тана массаси йўқотилиб, кахексия (гипофизар кахексия) юзага келади. Иштаҳа бирданига пасайган ёки йўқолган, беморлар жуда кам овқат маҳсулотини қабул қилади ёки овқатдан бош тортадилар. Ориқлаш бутун тана бўйлаб бир хил бўлиб, тери ости ёғ қавати ҳамма жойда бир хилда йуқолган бўлади. Шиен касаллигида эса ориқлаш кам ифодаланган. Объектив: териси қурук, кепакланадиган, бурмали, оқиш-сарғиш рангда, сочлар эрта ва тез оқаради ҳамда тўкилади, юзлари ажинли, тишлар тўкилади. Тезда эрта қариш ривожланади. Умумий ҳолсизлик, апатия, адинамия, ҳушдан, коллапслар кузатилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling