Лаборатор ўзгаришлар: Қонда АКТГ, ТТГ, ФСГ, ЛГ, СТГ миқдори пасайган, нормохром ёки гипохром анемия, лейкопения, нейтропения, эозинофилия, гипонатриемия, гипохлориемия, гиперкалиемия, гипогликемия 17-ОКС миқдори камайган. Суткалик сийдикда 17-ОКС, 17-КС гонадотропин ва эстрогенлар чикиши камайган. Криз ва гипоталамо-гипофизар комада қонда АКТГ, ТТГ, МСГ, ФСГ, ЛГ, СТГ, Т4, Т3, кортизол микдорлари камайган. Қалқонсимон без патологияси устунлик қилганда гиперхолестеринемия, буйрак усти бези патологияси устунлик қилганда гипонатриемия, гипохлориемия, гиперкалиемия, қолдиқ азот ва мочевина миқдорининг ошиши, гипогликемиялар кузатилади.
Рентген-диагностика: Гипофиз ўсмаларида турк эгари катталашган, формаси ўзгарган. Айрим ҳолларда суякларда остеопороз кузатилади.
Гормонал диагностик синама: Тиротропинли синама- 10 ТБ тиротропин терини остига юборилгандан сўнг қалқонсимон безнинг радиоактив йодни ютиши 50% ва ундан кўп бўлса марказий (гипофизар) генезли гипотериоздан дарак беради.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА: Касаллик кахексия билан кечувчи барча касалликлар билан диф.диагностика қилинади:
1) Ёмон сифатли ўсмалар билан- бунда атипик ҳужайралар топилади, кўпинча эркакларда учрайди, қондаги ўзгаришлар ва бадандаги сочларнинг тўкилиши характерли эмас.
2) Туберкулёз билан- бунда анамнезида ирсий характерга эга, субфебрил температура, қон ва балғамда Кох таёкчаларининг топилиши, қондаги ўзгаришлар ва бадандаги сочларнинг тўкилиши характерли эмас.
3) Невроген анорексия билан- бу кўпинча 13-14 ёшли қиз болаларда учрайди, анамнезида оғир психик травмалар, конфликт ҳолатлар ва ориқлаш мақсадидаги пархезлардан кейин келиб чикади, қондаги ўзгаришлар ва бадандаги сочларнинг тўкилиши характерли эмас.
ПРОФИЛАКТИКАСИ:
1) Туғруқдан кейинги инфекцияларни олдини олиш
2) Туғруқдан кейинги сепсисни олдини олиш
3) Туғруқдан кейинги шокни олдини олиш
4) Туғруқдан кейинги қон кетишларни олдини олиш
5) Туғруқ травмаларини олдини олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |