АДГ секрециясини пасайтирквчи омиллар:
1. Қон ва организм бошқа суюқликлари осмолярлигининг пасайиши
2.Орқа мия суюқлигида натрий концентрациясининг камайиши
3. Ҳужайра ва томир ичи суюқлигининг ошиши
4. Қон босимининг ошиши
5. Ренин-ангиотензин системаси пасайиши
6. Гипоталамус ва тана ҳароратининг пасайиши
7. Дори воситалари:
- В-адренорецепторлар блокаторлари
- холинолитиклар; альфа адренорецепторлар стимуляторлари
- глюкокортикоидлар
- этил спирти
- морфин
- резерпин
- хлорпромазин
- дифенилгидантоин (дифенин)
АДГ нинг физиологик эффектлари:
1. Буйраклар- буйрак каналчаларида сувни реабсорбциясини кучайтиради
2. Жигар- гликогенолиз ва глюконеогенезни кучайтиради
3. Қон томирлар- прессор таъсир, қон босимини оширади
4. МНС- хотирани кучайтиради, сурункали хотирани мобилизациялаш
ЭТИОЛОГИЯСИ:
Қандсиз диабетнинг этиологик классификацияси:
1.1. АДГнинг абсолют етишмовчилиги (марказий ёки қандсиз диабетнинг гипоталамо-гипофизар формаси)
1.1.1. идеопатик қандсиз диабет
1.1.2. қандсиз диабетнинг генетик оилавий формаси
1.1.3. аутоиммун қандсиз диабет (гипоталамус ядроларининг аутоиммун жароҳатланиши)
1.1.4. гипоталамо-гипофизар зонанинг инфекцион-яллигланишли
жароҳатланиши (нейротроп вирусли инфекциялар, туберкулёз, скарлатина, кўкйўтал, тифоз-паратифоз инфекция, сифилис в.б.)
1.1.5. бош мия травмалари
1.1.6 .бош мия ўсмалари (краниофарингиома, менингиома, глиома; ўпка ва сут бези ўсмалари метастазлари) ва гипофиз аденомаси
1.1.7. гипоталамо-гипофизар зоналар соҳасида операциялар
1.1.8. гипоталамо-гипофизар зона қон-томирли жароҳатланишлари (аневризмалар)
1.1.9. гипоталамо-гипофизар системага тегишли бўлган бошқа эндокрин касалликларда учрайдиган андсиз диабет (адипозо-генитал дистрофия, Симмондс- Шиен ва Ицнеко-
Кушинг касалликлари)
1.1.10. гипоталамо-гипофизар соха гранулематоз
Жароҳатланишлари (саркоидоз, гистиоцитоз)
1.1.11. Хенд-Шюллер-Крисчен генерализациялашган ксантоматози
1.2. АДГ нисбий етишмовчилиги (периферик ёки қандсиз диабетнинг нефроген формаси)
1.2.1. Х-хромасома билан боғлиқ бўлган туғма формаси, фақат эркакларда учрайди
1.2.2. буйрак каналчаларининг жароҳатланишлари (амилоидоз, саркоидоз, литий ва метоксифлуран билан заҳарланиш)
1.2.3. гипокалиемия, гиперкальциемия
1.3. жигар, буйрак ва плацентада АДГ инактивациясининг ошиши натижасида АДГ нисбий етишмовчилиги
Do'stlaringiz bilan baham: |