Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


- МАВЗУ: ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ. ИЦЕНКО- КУШИНГ КАСАЛЛИГИ. ШИХАН СИНДРОМИ


Download 0.65 Mb.
bet11/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

2- МАВЗУ: ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ. ИЦЕНКО- КУШИНГ КАСАЛЛИГИ. ШИХАН СИНДРОМИ.

Қандсиз диабет- бу АДГ нинг абсолют ёки нисбий етишмовчилиги натижасида иккиламчи буйрак дистал каналчаларида сув реабсорбциясининг ёки концентрациясининг бузилиши билан характерланади. Касаллик 20-40 ёшдаги эркак ва аёлларда бир хилда учрайди. Туғма формасида клиник белгилар туғилгандан биринчи ойидан бошланади. Касалликни биринчи марта 1674-йилда Томас Уиллис сийдик таъмига қараб аниклаган. Гипоталамик қандсиз диабетнинг оилавий формасини биринчи марта 1841 йилда Лакомб ёзган.


Антидиуретик гормон (АДГ, вазопрессин) гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр ядролари ҳужайраларидан ишлаб чиқарилади нейрогипофизар тракт аксонлари орқали гипофиз орқа бўлагига ташилади ва бу ердан қонга сўрилади. АДГ нинг таъсир нуктаси бўлиб буйрак дистал каналчаларидир, унинг таъсири остида ҳужайра мембранасида сувнинг ўтказувчанлиги ошади, сувнинг резорбцияси ошиб, диурез камаяди. АДГ нинг ҳужайра ичидаги медиатори цАМФ ҳисобланади. АДГ организм суюқлигининг осмолярлигини (осмотик босим) бошқарувчи асосий суюқлик бўлиб, у қон томирни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Бош мияда АДГ секрецияси ошиши ёки камайиши натижасида қон осмолярлигининг ўзгаришига таъсир қилувчи специфик рецепторлпр мавжуд. АДГ жигар ва буйракда инактивацияланади.
АДГнинг қондаги нормал кўрсаткичи- 0,5-5 пг/мл


АДГ секрециясини оширувчи омиллар:
1. Қон ва организм бошқа суюқликлари осмолярлигининг ошиши
2. Орқа мия суюқлиги ион таркибининг ўзгариши (калий ва кальций концентрациясининг пасайиши ва натрий концентрациясининг ошиши)
3. Ҳужайра ва томир ичи суюқлигининг камайиши
4. Қон босимининг пасайиши
5. Ренин-ангиотензин системаси стимуляцияси
6. Гипоталамус ва тана ҳароратининг ошиши
7. Дори воситалари:
- В-адренорецепторлар стимуляторлари
- холиномиметиклар
- фенобарбитал
- карбамазепин (тегретол)
- хлорпропамид
- клофибрат
- цитостатиклар (винкристин, циклофосфамид)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling