Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet7/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Нафас олиш системаси- беморларда бронхопневмония ва эмфизема ривожланишига мойиллик бўлади.
Овқат ҳазм қилиш системаси- яра касаллиги ва ошқозоннинг ёмон сифатли ўсмалари ривожланади. Айрим ҳолларда жигарнинг оқсил ҳосил қилувчи функциясининг бузилиши, ўт пуфагида тошларнинг ҳосил бўлиши, ўт йўллари дискнезияси кузатилади. Гигантизмда ички органлар бўйга нисбатан пропорционал катталашган, уларнинг функционал бузилиш белгилари кузатилмайди.
Марказий нерв системаси - калла ичи босимининг ошиши (бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, эпилепсиясимон хуружлар) вегетатив нерв системаси функцияси бузилганда гипергидроз, қон босимининг турғун бўлмаслиги, исиб кетиш тахикардияга мойиллик ривожланади. Олий нерв системаси фаолияти бузилганда апатия, сустлик, хотиранинг пасайиши, уйкучанлик юзага келади. Кўрувнинг бузилиши битемпорал гемианопсия сифатида намоён бўлади биринчи навбатда оқ ва қизил рангларда. Бу кўрув нервининг кесишмасида бўлиб, ўсма уни қисиб қўйиши натижасида юзага келади. Айрим ҳолларда кўрлик ривожланади.
Нерв-мушак системаси - миопатик ва невропатик синдромлар билан кечади. Миопатик синром ўсиш гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши натижасида оқсил синтези ва мушак массасининг ошиши билан характерланади. Бунда қўл ва оёқ проксимал мушакларида чарчаш, мушакларда оғриқли тутканоклар кузатилади. Касаллик бошланишида мушаклар гипертрофияланган, кучи ошган кейинчалик эса улар гипотрофияланган, миопатиялар кузатилади. Невропатик синдромда нерв стволларининг катталашиши юзага келиб акропарестезиялар, кечқурун бармоқларда оғриқ ва жимирлашлар, ҳолсизлик, оғир ҳолларда бармоқ мушаклари атрофияси кузатилади.
Эндокрин системаси - касаллик бошида қалқонсимон без, қалқон олди бези ва ошқозон ости бези гиперплазияланган, уларнинг функцияси ошган. Пролактин миқдорининг ошиши натижасида аёлларда ҳайз циклининг бузилиши, аменорея ва лакторея, эркакларда гипогонадизм ривожланади, кейинчалик эндокрин безлар гипоплазияси ва гипофункцияси кузатилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling