Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet6/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Тарихий маълумотлар: Касалликни биринчи марта 1886- йилда француз невропатологи Пьер Мари ёзган адабиётга биринчи бор 1889- йилда Шапошников киритган.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
1) Бош мия травмлари (контузия, бош чайқалиши) 2) Хомиладорлик 3) Ўткир ва сурункали инфекциялар (грипп, тошмали ва қорин тифлари, қизамиқ, сифилис)
4) Психик травмалар
5) Гипоталамик областда яллиғланиш жараёнлари 6) Генетик омил 7) Идеопатик ПАТОГЕНЕЗ: СТГ гиперпродукцияси ўсиш зоналари очиқ бўлганда гигантизмга ички органлар катталашувига (спланхномегалия), мушаклар катталашувига, эпифизар зоналар ёпилгандан сўнг диспропорционал катталашув ва мучалар, бош суяги, юмшоқ тўқималарнинг қалинлашувига олиб келади.
КЛИНИКАСИ: Гигантизмда тана тузилиши пропорционал бўлганлиги сабабли ички органларда ўзгаришлар бўлмайди, фақатгина ўсма ўлчами катта бўлганда бош оғриғи, бош айланиши, кўрувнинг пасайишидан шикоят қилиши мумкин. Акромегалияда беморлар бош оғриғи, жинсий бузилишлар, ташқи куриниш ва овознинг ўзгариши хотира ва кўрувнинг пасайиши мушакдаги оғриқлардан шикоят қилишади. Объектив кўрганда қош усти дўмбоғи, ёноқ суяклари, қулоқ супралари, бурун, лаблар, тил, панжалар ва товонлар катталашган. Пастки жағ олдинга чикади прогнатизм, тишлар оралиғи кенгаяди диастема. Юз ва бошнинг сочли қисмларида тери қалинлашган, қалин бурма ҳосил қилади. Терининг намлиги ва ёғлилиги ошган, пигментация кучаяди. Бадан ва юзда жуда кўп соч ўсиши гипертрихоз кузатилади. Кўкрак қафаси катталашиб бочкасимон формага эга бўлади. Қовурғалар оралиғи кенгайган, тўш, ўмров ва қовурғалар қалинлашади . Умуртқа поғонасида кифоз ва скалиозлар ривожланиб ички органлар ўлчамлари катталашади - спланхномегалия (макросомия).
Юрак кон-томир системаси-чап қоринча гипертрофияси кейинчалик дилатацияси, прогрессияланувчи юрак етишмовчилиги юзага келади. Жуда тез ва ифодаланган атеросклероз ривожланади. Қон босими ошган ЭКГда чап қоринча гипертрофияси белгилари QRS комплекси деформацияси (қоринчалар ичи ўтказувчанлигининг бузилиши натижасида) Т тишча инверсияси.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling