ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ:
1) Педжет касаллиги билан- бунда маълум бир суякнинг катталашуви кузатилади, турк эгари ва юмшоқ тўқималарда ўзгариш кузатилмайди.
2) Гипотериоз билан- бунда юзнинг катталашуви ва мучаларнинг қалинлашуви юмшоқ тўқималарнинг шишиши билан бирга кечади ва тиреоид гормонлар берилганда шишлар қайтади.
3) Пахидермапериостоз билан- касаллик ирсий характерга эга бўлиб, бунда пешона терисининг массив қалинлашуви, бу ерда бурмаларнинг бўлиши, калла суяги ва турк эгари ўзгаришсиз, қўл бармоқлари қалинлашган
Гипофизар гигантизм қуйидагилар билан дифференциал диагностика қилинади:
1) Констиционал гигантизм билан- бунда анамнезида ота-онаси ёки қариндош уруғларида баланд бўйлиликнинг бўлиши, жинсий ва физик ривожланиш нормал, лаборатор ва рентген текширишлар ўзгаришсиз
2) Парциал гигантизм билан- юмшоқ тўқималар ва суяк тўқималари ҳисобидан тананинг алоҳида қисмлари катталашади
3) Марфан синдроми билан- бу маълум бир сабаблар натижасида юзага келади: қулоқ супраси деформацияси, туғма юрак нуқсонлари, долихоцефалик калла суяги ва ҳоказо
4) Бирламчи гипогонадизм билан- баланд бўйлилик нопропорционал-танаси қисқа, боши кичик, мучалар узун; жинсий органлар ривожланмаган, иккиламчи жинсий белгилар ривожланмаган.
ДАВОЛАШ:
1) Парҳез- Беморларга ош тузи чекланади
2) Этиотроп- нур билан даволаш: рентгенотерапия, гамма-терапия ва протоно терапиялардан фойдаланилади. Бунда учта ёки тўртта соҳадан нур юборилади: иккита чакка, пешона ва тепа қисмларидан. Нурнинг дозаси ўсиб борувчи системада (25-35-50-75 рад 1-2 кунлик интервал билан кейин 85 раддан ҳар куни). Суммар доза 2000-4000 радни ташкил этади. Нур билан даволаш эффектсиз бўлганда ёки қарши кўрсатма бўлмаганда ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
3) Патогенетик- Соматотроп гормони ишлаб чиқарилишини камайтириш мақсадида парлодел буюрилади. Беморнинг препаратга сезгирлигини аниқлаш учун синама ўтказилади: эрталаб соат 8:00-9:00 ларда бемор қонидаги ўсиш гормони миқдори аниқланади, беморга 2,5 мг парлодел берилади, 30-60 минут ва 4 соатдан кейин яна қондаги СТГ микдори аниқланади, Синама мусбат бўлганда яъни парлодел берилгандан сўнг қондаги СТГ миқдори 50% га камайганда парлодел билан даволанади. Биринчи 2-3 кунда 2,5 мг дан\кунига (1 таблетка) кейинчалик ножўя таъсири кузатилмаса унинг дозаси кунига 10-20 мг гача оширилади.
4) Симптоматик -Дегидратацион ва гипотензив воситалар, қандли диабет, қандсиз диабет, токсик бўқоқ, гипотериоз ривожланганда уларга қарши даво чора тадбирлари олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |