Акссиз солиги Равшанов Баходир

Download 229.93 Kb.
bet2/13
Sana10.11.2023
Hajmi229.93 Kb.
#1762232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
soliq akssiz

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг дастлабки йиллик 1992 йил Давлат бюджетига ташқаридан дотация ва субвенция олмасдан тузилиши бўйича талаблар қўйилди. Бошланғич босқичда солиқ сиёсати ижтимоий иқтисодий йўналишга эга бўлган бюджет даромад ва харажатларининг тенглигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган эди. Уни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетган бир шароитда, юқори инфляция пайтида ва давлат молия тизимидаги ўта оғир бир вазиятда амалга оширишга тўғри келди.

Юзага келган вазиятда билвосита солиқлар асосан қўшилган қиймат солиғига асосланган солиқ тизимининг фискаль вазифани бажариши зарурлигини тақозо қилди.

Солиқларни жорий этилишининг бош мақсади бўлиб давлат тақдим этаётган хизматларни молиявий ресурслар билан таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилда жорий этилган бўлиб, бу солиқни ҳуқуқий тартибга солувчи солиқ қонунчилиги ҳужжати бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонун ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган 1992 йил 30 мартдаги «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома ҳисобланган.

Солиқ қонунчилигига мувофиқ 1992 йилда дастлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 30 % миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғининг ривожланиш босқичлари

1. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Қонунига ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган 1992 йил 30 мартдаги «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги» йўриқномага асосан 1992 йилдан бошлаб республикамизда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) жорий қилинди.

Download 229.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling