Акссиз солиги Равшанов Баходир


Қўшилган қиймат солиғининг афзалликлари


Download 229.93 Kb.
bet5/13
Sana10.11.2023
Hajmi229.93 Kb.
#1762232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
soliq akssiz

Қўшилган қиймат солиғининг афзалликлари.

  • ҚҚСнинг ҳужжатларда (счет-фактурада) алоҳида кўрсатилиб ёзилишлиги уни тўлашдан қочиш ҳолатларини қийинлаштиради;
  • ҚҚС бозор иқтисодиётини солиқлар ёрдамида тартибга солишда фойда солиғи ставкасини пасайтирилиши натижасида бюджетнинг даромад қисмидаги йўқотишларни қоплаш учун тактик восита сифатида ишлатилади;
  • Кўпгина давлатларда корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини четга экспорт қилувчи фирмага уларни қўллаб қувватлаш мақсадида экспорт қилинган маҳсулот сотув нархига кирган ҚҚСнинг бир қисмини давлат томонидан қайтариб берилади. ҚҚСнинг ҳисоблаш механизми эса экспорт қилинаётган маҳсулотни фирма томонидан ишлаб чиқариш учун кетган реал харажатларини ҳисоблаб чиқариш имкониятини беради.
  • ҚҚС ҳар турдаги давлатларнинг ягона солиқ сиёсатини юритиши ёрдамида интеграция фунциясини ҳам бажаради. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларининг солиқ сиёсатидан кўриниб турибдики, қўшилган қиймат солиғи уларнинг бюджетдаги асосий манбаи бўлиши билан бирга миллий иқтисодиётларини яқинлашишига олиб келмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича камчиликлар

  • Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қўшилган қиймат солиғининг камчилик томонлари кўрина бошлайди, улар фақатгина харидорларгагина эмас, балки ишлаб чиқарувчиларга ҳам таъсир этади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: қўшилган қиймат солиғининг ҳақиқий тўлаш вақти яъни моддий бойликлар, хизматлар ва ишларни сотиб олиш вақтида баъзи ҳолатларда солиққа тортиладиган маҳсулотнинг сотиш вақтидан анча аввал келади. Солиқ ҳисобини юритишда ҳисоблаш усулини қўлланилиши вазиятни янада оғирлаштиради. Чунки ҳисоблаш усулида товарни сотиш вақти корхона ҳисоб рақамига пул маблағининг келиб тушгани эмас, балки товарнинг омборхонадан ортиб юборилган вақтига тўғри келади, шунинг учун корхона ҳисоб рақамига сотилган товар учун пул маблағи тушишидан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи суммасини бюджетга тўлаши шарт.
  • Бизнинг мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғи базасига фақат қўшилган қийматгина эмас, балки унга умуман даҳли бўлмаган элементлар ҳам киради. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ акциз товарларини республика ҳудудига импорт қилинганида қўшилган қиймат солиғида солиққа тортиш базасига тўланган акциз солиғи ва божхона божи ҳам киради.
  • Қўшилган қиймат солиғининг юқори ставкаларининг қўлланилиши аҳолининг сотиб олиш қобилиятини камайтиради ва ишлаб чиқарувчи учун эса товар сотиш бозорини қисқартиради. Қўшилган қиймат солиғининг юқори қийматда белгиланиши эса товар ишлаб чиқарувчи томонидан минимал фойда режалаштирилган тақдирда ҳам, сотиб олувчиларнинг имкониятлари чегараланган бўлганлиги учун товарларни тез ва ўз вақтида сотиш имкониятини бермайди. Қўшилган қиймат солиғининг тартибга солиб турувчи имкониятлари ривожланган бозор иқтисодиёти ва бозор учун хос бўлган рақобатнинг мавжудлигида намоён бўлади.


Download 229.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling