Акссиз солиги Равшанов Баходир


Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар


Download 229.93 Kb.
bet8/13
Sana10.11.2023
Hajmi229.93 Kb.
#1762232
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
soliq akssiz

2. Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар

ҚҚСдан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига қуйидагилар киради:

  • кредитлар, заёмлар бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, кредитлар, заёмлар бериш, кафилликлар (кафолатлар), шу жумладан банк кафолатлари бериш;
  • депозитлар қабул қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан вакил банкларда ҳисобварақларини очиш ва юритиш;
  • тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар;
  • миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини, шу жумладан вакил депозитарийларини очиш ҳамда юритиш;
  • қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар.
  • пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар;
  • чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш;
  • касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш);
  • жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти ва бошқа оборотлар.

3. Солиқдан озод қилинадиган суғурта хизматлари

  • Суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
  • а) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;

    б) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантьемалар;

    в) суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи;

    г) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича суғурта тўловлари улушининг қайта суғурталовчилар томонидан тўланадиган тўловини;

    д) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича учинчи шахслардан суброгация (регресс) тартибида талаб қилиш бўйича даромадлар;


    Download 229.93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling