Акссиз солиги Равшанов Баходир
Download 229.93 Kb.
|
soliq akssiz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшилган қиймат солиғининг афзалликлари.
Барча билвосита солиқлар каби қўшилган қиймат солиғи ҳам асосан солиқларнинг фискал фунциясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ билан тўлдириш билан боғлиқ бўлган. Қўшилган қиймат солиғи солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблағларини инфляция бўлишлигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади.Қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистонда қўлланила бошланишининг асосий сабаби ушбу солиқ бўйича дунё ҳамжамиятининг бу борадаги тажрибаси бўлди. Ривожланган давлатларнинг тажрибасида билвосита солиқлар ривожланиб бориб, ягона қўлланиладиган солиққа, яъни ушбу давлатларда бир текисда тақсимланадиган қўшилган қиймат солиғига айланишини кўрсатади, шу билан бир вақтнинг ўзида, бирон бир товарлар гуруҳини сотилишига ҳалақит қилмайди ва иқтисодиётда молия тақсимланишини ўзгартирмайди.Қўшилган қиймат солиғининг мамлакатимизда ривожланиш тарихи қисқа даврни ўз ичига олгани билан анча самарали фаолият кўрсатиб келмоқда ва бюджет даромадларини шакллантиришда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бунинг асосий сабабларидан бири қўшилган қиймат солиғининг илгари амалда бўлган солиқлардан бир неча афзалликларга эгалигидир.Қўшилган қиймат солиғининг афзалликлари.
Download 229.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling