Қалбакилаштириш
Download 1 Mb.
|
yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Махсулот стандарти
- Момиқ пахта - ҳар хил
- Мувофиқлик белгиси
- Савдо ассортименти
- Самарадорлик
Линт, момиқ - спиралсимон (толаси ажратилган) чигитда қолган калта тола.
Махсулот идентификацияси - сертификатлаштиришга берилган товар махсулотнинг ушбу турдаги махсулотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги ўрнатиладиган тадбир. Махсулот стандарти - махсулотни белгиланишига мувофиқлигини таъминловчи махсулотга бўлган талаблар акс этган хужжат. Маҳсулотларни сертификатлаштириш — маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият; Момиқ - заводларда пахтага ишлов бериш жараёнида - толаси ажратиб олинган чигитда қоладиган калта толадан тайёрланадиган майин пахта. Унгассиклонларда йиғиладиган ифлос ва чангли момиқ пахта ҳам киради. Момиқ пахта - ҳар хил йўналишда тартибсиз равишда кучсизгина бириккан калта толалардан иборат майин пахта. Асосан, толаси ажратиб олинган чигитлар сиртида қоладиган калта тола (линт)дан тайёрланади. Мувофиқлик белгиси — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги; Мувофиқлик сертификати — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат; Назорат йўсинидаги текширув — белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулотни, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни. сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили. Пахта, чигитли пахта - ғўзанинг тола ва чигитдан иборат асосий маҳсулоти. Савдо ассортименти - бу улгуржи ва чакана савдо соҳасида , муомала соҳасида мавжуд бўлган товарлар номенклатурасидир. Савдо ассортименти ўз навбатида товар гуруҳлари ассортименти ва савдо корхонаси ассортиментига бўлинади. Самарадорлик - товарларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш, реализация қилиш ва истеъмол қилишда оптимал натижага эришишни ўз ичига олувчи тамойил. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling